Қайднома

Қидирув

ЎФА мутахассислари Сирдарё ва Жиззах вилоятларида бўлишди

ЎФА мутахассислари Сирдарё ва Жиззах вилоятларида бўлишди

  11.12.2019 07:02
  0
  305

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислар гуруҳи жойларда бўлиб, ҳудудий футбол академиялари, мавжуд инфратузилма, болалар ҳамда ўсмирлар футболи, шунингдек оммавий футболга қаратилаётган эътибор билан яқиндан танишишаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бу сафар масъул мутахассислар Сирдарё вилоятига ташриф буюришди. Сафар давомида Янгиер шаҳридаги вилоят футбол академиясида футболчилар учун яратилган шарт-шароит кўздан кечирилди.
Академия ҳудудида барпо этилаётган 70x45 ўлчамли сунъий қопламали майдон қурилиши ва ундан самарали фойдаланиш бўйича зарур кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

Мураббийлар ва мутахассислар малакасини ошириш, футболчилар саломатлиги учун зарур бўлган озиқланиш ҳамда витаминизация масалаларида академия раҳбарияти билан суҳбат қурилиб, ушбу жиҳатларга ҳамиша катта эътибор қаратиш лозим экани қайд этилди. 


***

Бугун ЎФА мутахассислар гуруҳи Жиззахда бўлиб, вилоят футбол академияси, инфратузилма, болалар ва ўсмирлар футболи ҳамда оммавий футболга қаратилаётган эътибор билан яқиндан танишишди.

Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад – ушбу йўналишлар бўйича ҳолатни фақатгина қоғозда ёки рақамларда эмас, балки бевосита жойига бориб ўрганиб чиқиш ҳамда тегишли чораларни кўришдан иборат.

Дастлаб ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва масъул мутахассислар вилоят футбол академиясига ташриф буюриб, у ерда футболчилар учун яратилган шароитни кўздан кечиришди.

Мураббийлар ва мутахассислар малакасини ошириш, футболчилар саломатлиги учун зарур бўлган озиқланиш ҳамда витаминизация масалаларида академия раҳбарияти тегишли кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг ЎФА вакиллари Жиззах футбол ассоциациясида ҳам бўлишди ва вилоят футболининг бугунги ҳолатини ўрганиб чиқишди.
Шу билан бир қаторда Жиззах футболи рамзига айланган “Сўғдиёна” футбол клуби раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Янги мавсумга тайёргарлик ҳозирданоқ бошлаб юборилган “Сўғдиёна” стадиони кўздан кечирилди.
Шунингдек, футболни ривожлантириш режаларини муҳокама қилиш мақсадида Равшан Эрматов Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Алибекович Салиев билан учрашди ва худудда футболни янги даражага олиб чиқиш борасида фикр алмашишди. 






Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz