Қайднома

Қидирув

Рэшфорд саломи – «дубль»

Рэшфорд саломи – «дубль»

  11.12.2019 09:32
  0
  349
Рэшфорд саломи – «дубль»

Жозе Моуриньо «МЮ»ни бошқарган вақтда нуқул Маркус Рэшфорднинг кам гол уришидан нолирди. Мана, англиялик футболчи АПЛ 15-турида «Беназир»нинг янги клуби - «Тоттенхэм»ни 2та гол билан «сийлади». Собиқ мураббийга алангали салом! «Шпорлар» дарвозасига урилган 2та гол билан Рэшфорднинг жорий мавсумдаги аниқ ва самарали зарбалари сони 9тага етганини ҳам алоҳида айтиш керак.

 Моуриньо бошқарувидаги дастлабки 3та ўйинда ғалаба қозонган «Тоттенхэм» ўтган ҳафта ўртасида «Олд Траффорд»да «МЮ» билан куч синашди ва хира футбол кўрсатиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Лондон клуби дарвозасига урилган 2та гол ҳам Маркус Рэшфорд ҳисобига ёзилди. Шу аснода ҳамма дарров бу футболчи Моуриньо қўл остида жуда кам гол урганини эслади, ҳаттоки, рақамларни келтира бошлади. Қаранг, Рэшфорд ўтган мавсумнинг ўзида Оле-Гуннар Сульшер раҳбарлигида (7та гол) Моуриньо давридагига нисбатан (3та гол) 2 баравардан кўпроқ гол қувончини туйган экан. Агар барча мавсумларни олсак, фарқ жуда катта.

Қизиқ, бу ҳолатни португалиялик мураббий ва футболчининг ўзлари қандай изоҳлашади? Моу вақтида, яъни «МЮ»даги фаолияти давомида Рэшфорд гол уришда оқсаётганини айтиб, уни қанотга ўтказиш кераклигини таъкидлаганди: «Аксарият рақиблар «МЮ»га қарши баҳсда ҳимоявий таркибда майдонга тушади. Зич ҳимояни ёриб ўтиш эса жуда оғир, хусусан, Маркус бундай ҳолатда кўпинча четга чиқиб қолмоқда. Ҳар ҳолда, у марказий ҳужумчидан талаб қилинадиган миқдорда гол уролмаяпти. Шунинг учун бу йигитни ҳужумнинг чап ёки ўнг қанотига суриб, мавсум давомида рақиблар дарвозасини чамаси 12 марта ишғол қилишига умид боғлаш маъқулроқ, шекилли».

Маркус эса Сульшер даврида бу фикрнинг хато эканлигини исботлашга тушди ва баралла гапирди ҳам. «Сульшер мураббий сифатида Моуриньодан кескин фарқланади. Бунда ажабланадиган томони йўқ. Ахир унинг ўзи вақтида футболчи бўлган ва ўйинчиларни яхшироқ тушунади. Йўқ, Моуриньонинг муаммоси бу эмас. Менимча, ҳар бир топ-мураббийнинг ўз шогирдлари билан муносабат ўрнатишда шахсий усули бўлади. Бироқ мен учун ўзи футболда турли йўлларни босиб ўтган мураббий билан ишлаш яхшироқ», - деганди Маркус. Айтиш ўринли, у ҳозирда 10та гол билан (охирги турда «Манчестер Сити» дарвозасини нишонга олди) «МЮ»нинг жорий мавсумдаги бош тўпурари бўлиб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz