Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «ОЧЛдаги илк ўйинда 5 футболчимиз биз билан бўлмайди...»

Вадим Абрамов: «ОЧЛдаги илк ўйинда 5 футболчимиз биз билан бўлмайди...»

  10.12.2019 22:55
  0
  415
Вадим Абрамов: «ОЧЛдаги илк ўйинда 5 футболчимиз биз билан бўлмайди...»

Осиё Чемпионлар Лигасининг 2020 йилги мавсуми учун қуръа ташлангач, «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов рақиблар борасида ўз фикрини билдирди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти. 

«Ҳаммаси эски-таниш рақиблар. Асосийси, босқичма-босқич барча учрашувларда ғалаба қозониш ва гуруҳ босқичига йўл олиш керак. Лекин олдинга ўтиб гапиришни истамасдим. Чунки аввало 21 январь куни ўз уйимизда «Ал-Завра»ни мағлуб этишимиз лозим. Кейин навбатдаги рақиблар ҳақида гапирса бўлади. Айтишим мумкин, мақсадимиз гуруҳ босқичига йўл олиш.

Таъкидлаганимдек, биринчи ўйинни 21 январь куни ўтказамиз. Ўша куни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод беш нафар ўйинчимиз биз билан бирга бўлмайди. Улар ўша вақтда терма жамоа таркибида Осиё Чемпионатига йўл олади. Катта эҳтимол билан бу йигитлар 28 январь куни ҳам ҳали терма жамоа ихтиёрида бўлади. Шу боис ҳозирданоқ беш нафар ўйинчимизнинг ўрнини кимлар билан тўлдиришни ўйлаб турибман. Мени ўйлантираётган бошқа муаммо йўқ» - дейди Вадим Карленович клуб матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» плей-офф босқичларидан ўта олса, «D» гуруҳидан ўрин олади. Вадим Абрамов шогирдларига Эроннинг «Сипоҳон», Қатарнинг «Ас-Садд», Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» клублари рақиб бўлади.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz