Қайднома

Қидирув

«Локомотив» собиқ устози яна жамоа бошқарувини қўлига олади

«Локомотив» собиқ устози яна жамоа бошқарувини қўлига олади

  11.12.2019 17:51
  0
  390
«Локомотив» собиқ устози яна жамоа бошқарувини қўлига олади

Хабарингиз бор, келаси мавсумни 21 январда ОЧЛ плей-офф доирасида Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасига қарши бошлайдиган «темирйўлчилар»да бош мураббий ўрни бўш турганди. Самвел Бабаян Хитойга кетиши натижасида бўшаб қолган ўринга «Локомотив» раҳбарияти кимни тайинлаш борасида бир тўхтамга келди. Бу ҳақида championat.asia портали хабар бермоқда.

Улуғбек Бақоев, Максим Шацких ҳамда жамоанинг собиқ мураббийлари Мирко Йеличич ва Андрей Фёдоров номзодлари орасидан «темирйўлчилар» Бабаяндан аввал «Локо»ни бошқарган Андрей Фёдоров вариантига тўхталди.

Мирко Йеличич ва Андрей Фёдоров номзодларини жамоа футболчилари илгари суриб, раҳбариятдан шу икки мутахассисдан бирини танлашни сўрашган. Мирко Йеличич варианти ЎФАга маъқул келмаган. Чунки айни пайтда терма жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаётган мутахассисни клубга қўйиб юборишни ЎФА истамаган. Шу боисдан Андрей Фёдоровга аввал бўлгани каби жисмоний тайёргарлик бўйича Мирко Йеличич кўмаклаша олмайди.

Андрей Фёдоров эртага Ўзбекистонга қайтиб келиши ва шундан кейин клуб раҳбарияти билан учрашиб, сўнгра «Локо»да ишни қайта тиклаши кутилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz