Қайднома

Қидирув

Андрей Федеров яна «Локомотив» бош мураббий этиб тайинланди

Андрей Федеров яна «Локомотив» бош мураббий этиб тайинланди

  11.12.2019 19:47
  0
  280
Андрей Федеров яна «Локомотив» бош мураббий этиб тайинланди

"Локо" клуби Андрей Фёдоровни яна бош мураббий этиб тайинлади. Сизга яхши маълумки, 48 ёшли мутахассис бу лавозимда Хитойнинг «Чангчунг Ятай» клубига ўтиб кетган Самвел Вячеславовичнинг ўрнини эгаллади.
Улуғбек Бақоев, Максим Шацких ҳамда жамоанинг собиқ мураббийлари Мирко Йеличич ва Андрей Фёдоров номзодлари орасидан “темирйўлчилар” Бабаяндан аввал “Локо”ни бошқарган Андрей Фёдоров вариантига тўхталди.

Қайд қилиш жоизки, Андрей Фёдоров 2019 йилги мавсумни айнан «Локомотив»да бошлади ва жамоа унинг қўл остида Ўзбекистон Суперкубогида ғолиб чиқди, шунингдек Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этди. Суперлига доирасида мутахассис 13-тургача ишлаб, қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, Фёдоров мураббийлик фаолиятини 2012 йилда Россиянинг «Рубин» клуби болалар жамоасида бошлади. 2014-2015 йилларда «Нефтчи»да бош мураббий ёрдамчиси, 2015-2017 йилларда бош мураббий бўлиб ишлади. 2018 йилда эса «Локомотив» бош мураббийи бўлди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz