Қайднома

Қидирув

Ўтган мавсум ярим финалчиси "плей-офф"дан четда

Ўтган мавсум ярим финалчиси "плей-офф"дан четда

  11.12.2019 23:05
  0
  176
Ўтган мавсум ярим финалчиси

10 ва 11 декабрь куни ўтказилган сўнгги тур учрашувларидан кейин Европа Чемпионлар Лигаси «плей-офф»ининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди. «Е» гуруҳида «Ливерпуль» «Зальцбург» устидан зафар қучди (2:0). Шу тариқа «қизиллар» 2008 йилдан кейин илк марта қаторасига икки марта сафар ўйинида ғалаба қозонишни уддалашди. Юрген Клопп шогирдлари биринчи ўринни эгаллаган бўлсалар, 2-поғона «Генк»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган «Наполи»га насиб қилди. Неаполда кечган баҳсда меҳмонлар дарвозасини қўриқлаган Мартен Вандевордт Чемпионлар Лигаси тарихида майдонга тушган энг ёш кипер бўлди. У 17 ёшу 287 кунлигида ушбу турнирда Бельгия жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

«Славия»ни енгган (2:1) «Боруссия» «F» гуруҳида 2-поғонани эгаллади. Дортмундликлар «Барселона»га ютқазган (1:2) «Интер»ни 3 очкога ортда қолдиришди. Эътиборлиси, каталонияликлар ҳужумчиси Ансуман Фати Миландаги учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ЕЧЛда гол урган энг ёш футболчига айланди. У мазкур натижага эришганида 17 ёшу 40 кунлик эди.

«Лион» «Лейпциг»га қарши ўйин (2:2)даги дуранг эвазига «G» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, немислар билан кейинги босқичга чиқди.

«Н» квартетида 11 очкодан жамғарган «Челси» ҳамда «Валенсия» ҳам «плей-офф» йўлланмасига эга бўлишди. Лондонликлар «Лилл»ни (2:1), испанлар эса «Аякс»ни (1:0) мағлубиятга учратишди.

10 декабрдаги учрашувлардан сўнг «плей-офф» йўлланмасини қўлга киритган жамоалар сони 14тага етган бўлса, чоршанба куни ўтказилган «С» ва «D» гуруҳидаги ўйинлардан кейин сўнгги икки иштирокчи номига ҳам ойдинлик киритилди.

Эслатиб ўтамиз, ЧЛ 1|8 босқичига қуръа ташлаш маросими 16 декабрь куни Ньонда ўтказилади. Бир мамлакат шарафини ҳимоя қилувчи жамоалар алоҳида ажратилади, аммо улар чорак финалда тўқнаш келишлари мумкин. Гуруҳида 1-ўринни эгаллаганлар «нимчорак»нинг дастлабки ўйин­ларини меҳмонда ўтказишади. 1|8 финалнинг биринчи учрашувлари 18, 19, 25 ва 26 февралга белгиланган, жавоб баҳслари 10, 11, 17 ва 18 мартда бўлиб ўтади.

Дарвоқе, ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувида «Генк» устидан ишончли ғалабага эришиб, кейинги раунд масаласини ижобий ҳал этган «Наполи» ўйиндан кейин бош мураббий Карло Анчелоттини истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клубнинг «Твиттер»даги саҳифаси орқали хабар берилди. Италиялик мутахассис аввалроқ ўз интервьюсида Неаполь жамоасида қолишдан умидвор эканлигини маълум қилганди.

«E» ГУРУҲИ

10 декабрь

НАПОЛИ - ГЕНК - 4:0 (3:0)

«Сан-Паоло» стадиони.

22265 томошабин.

Голлар: Милик (3, 26, 38-пен.), Мертенс (74-пен.).

Наполи: Мерет, Мариу Руй, Манолас, Ди Лоренцо, Кулибали, Фабиан Руис, Зелиньски (Гаэтано, 72), Аллан, Кальехон (Льоренте, 79), Милик (Лосано, 78), Мертенс.

Генк: Вандевордт, Мэле, Деваст, Лукуми, Де Норре (Нето, 82), Грошовски, Берге, Ито (Хажи, 72), Пэйнтсил, Саматта (Бонгонда, 63), Онуачу.

Огоҳлантиришлар: Мариу Руй (80), Кулибали (87) - Вандевордт (37), Де Норре (74), Пэйнтсил (89).

 

ЗАЛЬЦБУРГ - ЛИВЕРПУЛЬ - 0:2 (0:0)

«Ред Булл Арена». 29520 томошабин.

Голлар: Кейта (57), Салоҳ (58).

Зальцбург: Станкович, Кристенсен, Онгене, Вебер, Ульмер, Юнузович (Дака, 68), Мвепу, Собослаи (Ашимеру, 90), Минамино, Хван Хи Чхан, Холанд (Окугава, 75).

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, Ловрен (Гомес, 53), ван Дейк, Робертсон, Кейта (Ориги, 87), Хендерсон, Вейналдум, Салоҳ, Фирмино (Милнер, 75), Мане.

Огоҳлантириш: Мане (51, Л.).

 

1  ЛИВЕРПУЛЬ    6   4   1  1      13-8      13        2          НАПОЛИ          6          3          3          0          11-4      12        3   зальцбург    6   2   1  3      16-16    7          4          ГЕНК    6          0          1          5          5-20      1

 

 

«F» ГУРУҲИ

ИНТЕР - БАРСЕЛОНА - 1:2 (1:1)

«Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)» стадиони.

Голлар: Лукаку (44) - Карлес Перес (23), Фати (86).

Интер: Ханданович, Бираги

(Лазаро, 69), Годин, де Врей, Д~Амброзио (Политано, 75), Весино, Брозович, Валеро (Эспозито, 77), Шкриньяр, Мартинес, Лукаку.

Барселона: Нето, Ваге, Тодибо, Лангле, Фирпо, Аленья, Ракитич (де Йонг, 63), Карлес Перес (Фати, 85), Видаль, Юмтити, Гризманн (Суарес, 62).

Огоҳлантиришлар: Валеро (45), де Врей (88), Годин (90) - Лангле (35), Фирпо (49).

 

БОРУССИЯ Д. - СЛАВИЯ - 2:1 (1:1)

«Сигнал Идуна Парк» стадиони.

Голлар: Санчо (10), Брандт (61) - Соучек (43).

Боруссия Д.: Бюрки, Загаду, Хуммельс, Аканжи, Хакими (Балерди, 83), Азар (Пишчек, 83), Вайгль, Ройс, Санчо (Дауд, 87), Брандт, Геррейру.

Славия: Коларж, Кудела, Боржил, Цоуфал, Станчу, Такач (Гушбауэр, 83), Соучек, Шевчик, Масопуст (Траоре, 72), Шкода (Юсуф, 65), Олайинка.

Огоҳлантиришлар: Брандт (38), Загаду (49), Вайгль (66) - Боржил (42), Цоуфал (82).

Четлатиш: Вайгль (77, Б.).

 

1  БАРСЕЛОНА   6   4   2  0      9-4        14        2          БОРУССИЯ Д. 6          3          1          2          8-8       10        3   ИНТЕР         6   2   1   3  10-9 7          4          СЛАВИЯ          6          0          2          4          4-10      2

 

«G» ГУРУҲИ

БЕНФИКА - ЗЕНИТ - 3:0 (0:0)

«Эштадиу да Луш» стадиони.

Голлар: Серви (47), Пицци (58-пен.), Азмун (79-авт.).

Бенфика: Влаходимос, Гримальдо, Рубен Диаш, Томаш Тавареш, Ферру, Пицци, Габриэл (Самарис, 81), Серви (Сеферович, 81), Таарабт, Шикинью, Винисиус (Кайо, 89).

Зенит: Кержаков, Караваев, Осорио, Дуглас Сантос, Иванович, Шатов

(Мак, 90), Ерохин (Сутормин, 65), Барриос, Оздоев (Смольников, 60), Азмун, Дзюба.

Огоҳлантиришлар: Габриэл (19) - Дуглас Сантос (17), Оздоев (43), Ерохин (55).

Четлатиш: Дуглас Сантос (56, З.).

 

ЛИОН - ЛЕЙПЦИГ - 2:2 (0:2)

«Групама Стэдиум» стадиони.

Голлар: Ауар (50), Депай (82) - Форсберг (9-пен.), Вернер (33-пен).

Лион: Антони Лопеш, Андерсен, Денайер, Тете, Рафаэл (Марсал, 73), Терье (Марсело, 87), Ауар, Тиаго Мендес, Тузар (Рен-Аделаид, 64), Дембеле, Депай.

Лейпциг: Гулачи, Клостерманн, Мукиеле, Упамекано (Ампаду, 55), Саракки, Форсберг, Айдара, Демме, Нкунку (Лаймер, 75), Вернер (Матеус Кунья, 55), Поульсен.

Огоҳлантиришлар: Тиаго Мендес (33) - Упамекано (2), Мукиеле (53), Саракки (62).

1          ЛЕЙПЦИГ        6          3          2          1          10-8      11        2          ЛИОН   6          2          2          2          9-8            8          3          БЕНФИКА        6          2          1          3          10-11    7          4          ЗЕНИТ 6          2          1            3          7-9       7

«H» ГУРУҲИ

ЧЕЛСИ - ЛИЛЛЬ - 2:1 (2:0)

«Стэмфорд Бриж» стадиони.

Голлар: Абрахам (19), Аспиликуэта (35) - Реми (78).

Челси: Аррисабалага, Рюдигер, Зума, Аспиликуэта, Эмерсон, Канте, Жоржиньо, Пулишич (Хадсон-Одои, 62), Ковачич (Маунт, 82), Виллиан, Абрахам (Батшуайи, 72).

Лилль: Меньян (Лео Жардим, 72), Габриэл, Челик, Тиагу Жало, Пье, Тиаго Майя (Бамба, 66), Сумаре, Шека, Язижи, Луис Араужо (Саншеш, 82), Реми.

Огоҳлантиришлар: Зума (45) -

Челик (40), Шека (67).

 

АЯКС - ВАЛЕНСИЯ - 0:1 (0:1)

«Йохан Кройфф Арена»

Гол: Родриго (24).

Аякс: Онана, Альварес (Дест, 46), Мазрауи, Блинд, Мартинес, Тадич, Ланг (Хунтелар, 70), Тальяфико (де Йонг, 89), ван де Бек, Велтман, Зиеш.

Валенсия: Доменек, Габриэл Паулиста, Диакаби, Гайя, Васс, Парехо, Солер, Коклен, Ферран Торрес (Мангаля, 90), Гамейро (Вальехо, 54), Родриго.

Огоҳлантиришлар: Альварес (10), Тальяфико (79), Онана (81), ван де Бек (83), Тадич (90) - Доменек (79), Парехо (81), Вальехо (86).

Четлатиш: Габриэл Паулиста (90, В.).

 

1          ВАЛЕНСИЯ      6          3          2          1          9-7       11        2          ЧЕЛСИ 6          3          2          1          11-9            11        3          АЯКС   6          3          1          2          12-6      10        4          ЛИЛЛЬ 6          0          1          5            4-14      1

 

ПСЖ - ГАЛАТАСАРОЙ, БРЮГГЕ - РЕАЛ, ОЛИМПИАКОС - ЦРВЕНА ЗВЕЗДА, БАВАРИЯ - ТОТТЕНХЭМ, ДИНАМО ЗГ - МАНЧЕСТЕР СИТИ, ШАХТЁР - АТАЛАНТА, АТЛЕТИКО - ЛОКОМОТИВ, БАЙЕР - ЮВЕНТУС учрашувлари бугун  оқшомда бўлиб ўтади.

 

 

Тўпурарлар

Левандовски (Бавария) - 10та (1та - пен.)

Эрлинг Холанд (Залцбург) - 8та (2та - пен.)

Гарри Кейн (Тоттенхэм) - 6та (2та - пен.)

Сон Хюн Мин (Тоттенхэм) - 5та

Стерлинг (Манчестер Сити) - 5та

Лаутаро Мартинес (Интер) - 5та

Депай (Лион) - 5та (1та - пен.)...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz