Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ "Плей-офф"ида фақат ТОП-5 клублари...

ЕЧЛ "Плей-офф"ида фақат ТОП-5 клублари...

  12.12.2019 21:21
  0
  298
ЕЧЛ

Сизга яхши маълумки, Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи якунланди ва 1/8 финалга йўл олган барча жамоа номи маълум бўлди.

Қизиғи шундаки, УЕФА ЧЛ тарихида илк марта"плей-офф" босқичига фақатгина кучли бешликдаги миллий чемпионат вакиллари чиқишди. Яъни ЧЛ 1/8 финалга Англия ва Испанияда 4 та, Италия ва Германиядан 3 та ва Франциядан 2 та клуб "равона2 бўлишди. 

Ўз гуруҳида ғолибликни қўлга киритган жамоалар 1-саватчадан ўрин олди. Булар: «Барселона», «Бавария», «Ювентус», «Лейпциг», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», ПСЖ ва «Валенсия».

Иккинчи ўрин эгалари эса 2-саватчага жойлаштирилди: «Боруссия» Дортмунд, «Челси», «Лион», «Наполи», «Реал Мадрид», «Атлетико», «Тоттенҳэм» ва «Аталанта».

Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига 16 декабрь, душанба куни қуръа ташланади. Қуръа шартларига кўра, 1/8 финалда битта мамлакат вакиллари ва бир гуруҳда ўйнага жамоалар ўзаро тўқнаш келмайди. Биринчи саватча вакиллари жавоб ўйинини ўз уйида ўтказади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz