Қайднома

Қидирув

Любинко Друлович: "Олимпия терма жамоамизда ички муҳит аъло даражада"

Любинко Друлович: "Олимпия терма жамоамизда ички муҳит аъло даражада"

  12.12.2019 21:34
  0
  264
Любинко Друлович:

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. Олимпиячиларимиз устози Любинко Друлович тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги режалар хусусида ўз фикрларини билдирди:

- Олдинда бизни жуда масъулиятли мусобақа кутиб турибди. Ҳозирда Осиё чемпионатига ҳозирлик жараёнининг якуний босқичидамиз. Дастлаб Тошкентда шуғулланамиз, кейин 16 декабрдан эса БААда машғулотларни давом эттирамиз. Ҳали қитъа чемпионатигача ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушамиз.

Айни пайтда ихтиёримизда бўлган футболчилар номзодлар орасида энг саралари, деб ҳисоблайман. Осиё чемпионатига 23 нафар энг муносиб футболчилар билан йўл оламиз. Ҳозирда жароҳат ёки бошқа шунга ўхшаш бизни ҳавотирга солаётган жиҳатлар йўқ.

Мусобақадаги илк ўйинни Эрон олимпия терма жамоасига қарши ўтказамиз. Гуруҳда шунингдек, Жанубий Корея ва Хитой термалари билан баҳс олиб борамиз. Ҳар бир рақибни ўргандик, бу жараён ҳамон давом этяпти. Ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик билан чиқамиз.

Жамоада муҳит аъло даражада. Йигитларда кайфият яхши. Ҳамма дўстона алоқада. Умид қиламан, биз қитъа чемпионатида яхши ўйин намойиш этамиз. Ўзбекистонлик футбол ишқибозларига ажойиб ғалабалар тақдим этиш учун бор куч-маҳоратимизни ишга соламиз, - деди тажрибали мутахассис.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz