Қайднома

Қидирув

Махсус ишчи гуруҳ VAR тизимидан фойдаланиш бўйича стадионларда мавжуд шарт-шароитни ўрганмоқда

Махсус ишчи гуруҳ VAR тизимидан фойдаланиш бўйича стадионларда мавжуд шарт-шароитни ўрганмоқда

  12.12.2019 20:11
  0
  207

Биласиз, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, футбол учрашувлари вақтида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда ҳам VAR (Video Assistant Referee – видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Шу мақсадда VAR тизимини йўлга қўйиш, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш бўйича Тошкентда бир неча бор семинарлар ташкил этилди. Жаҳоннинг тажрибали мутахассислари юртимизга ташриф буюриб, бу борада ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашишди.

Эндиликда ЎФА ва ПФЛ мутахассислари, клублар вакиллари, стадионлар раҳбарлари ҳамда Спорт телеканали вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, мамлакатимиздаги стадионларнинг VAR тизимидан фойдаланишга тайёргарлиги ўрганилмоқда.

 

Жумладан, махсус ишчи гуруҳ Суперлига иштирокчи жамоалари уй ўйинларини ўтказадиган стадионларга бориб, VAR камералари ўрнатилиши учун махсус жойлар ҳозирлаш ва умуман VAR фаолияти учун зарур чораларни кўриш бўйича мавжуд ҳолатни ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсияларини бермоқда. Спорт телеканалининг футбол трансляцияларида ишловчи ижодий ва техник гуруҳ вакиллари ҳам стадионларда камералар ўрнатиладиган махсус жойларни танлаш, уларни стандарт талаблар асосида жиҳозлаш бўйича таклифларини билдирмоқда.
Ҳозирга қадар ишчи гуруҳ “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Пахтакор”, “Металлург”, ОКМК, “Андижон” ҳамда “Навбаҳор” стадионларида бўлди. Режа асосида Суперлиганинг бошқа клублари стадионлари ҳам кўздан кечирилиб, стадионларда VAR тизимидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича ишлар олиб борилади. 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz