Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев Дониёр Нарзуллаевга қайнота бўлди...

Рўзиқул Бердиев Дониёр Нарзуллаевга қайнота бўлди...

  13.12.2019 02:23
  0
  388
Рўзиқул Бердиев Дониёр Нарзуллаевга қайнота бўлди...

«Насаф» ва Ўзбекистон ёшлар(олимпия) термасининг ярим ҳимоячиси Дониёр Нарзуллаев янги ҳаётга қадам қўйди. 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар жамоаси билан Хитойдаги Осиё чемпионати ғолиби бўлган Нарзуллаев уйланди. Бу ҳақда «Насаф» матбуот хизмати хабар қилган.
«Бугун «Насаф» оиласининг вакили, жамоа ярим ҳимоячиси Дониёр Нарзуллаев катта ҳаёт сари илк қадамини ташлади, футболчимиз оила қурмоқда. Шу муносабат билан жамоамиз ва мухлислар номидан Дониёржон ва Сабинахонларга бахт тилаймиз, бошланажак мустақил ҳаётда омад ва барака ҳамроҳ бўлсин», дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, Нарзуллаевнинг турмуш ўртоғи «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг қизи. Шу тариқа Дониёр Нарзуллаев ўзи тўп тепадиган «Насаф» жамоаси бош мураббийига куёв бўлди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz