Қайднома

Қидирув

ЎФА, ПФЛ ва "Спорт" телеканали ходимларидан тузилган ишчи гуруҳи Қўқонда бўлди

ЎФА, ПФЛ ва "Спорт" телеканали ходимларидан тузилган ишчи гуруҳи Қўқонда бўлди

  13.12.2019 20:52
  0
  291
ЎФА, ПФЛ ва

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда VAR (Video Assistant Referee – видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Шу боисдан кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.

ЎФА ва ПФЛ мутахассислари, клублар вакиллари, стадионлар раҳбарлари ҳамда Спорт телеканали вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, мамлакатимиздаги стадионларнинг VAR тизимидан фойдаланишга тайёргарлиги ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ишчи гуруҳ Қўқондаги "Марказий" стадионида бўлди. Ташрифдан мақсад стадионда VAR тизимини ишлатиш учун мавжуд шарт-шароитларни кўздан кечириш ҳамда бу борада стадион ва клуб ходимлари билан суҳбат ўтказиш эди.

“Марказий” стадионда VAR тизимини ишга тушириш учун қилиниши лозим бўлган ишлар борасида маслаҳат ва тавсиялар  берилди. Шунингдек VAR тизимида кўплаб камералар билан ишлаш учун қўшимча қулайликлар яратиш, видео ёрдамчи хакам учун алоҳида хона ажратилиши лозимлиги борасида стадион ва клуб вакиллари билан суҳбат ўтказилди.

Спорт телеканалининг вакиллари стадионда камералар ўрнатиладиган махсус жойларни танлаш, уларни стандарт талаблар асосида жиҳозлаш бўйича таклифларини билдиришди. 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz