Қайднома

Қидирув

Статистика: Осиёдаги саралаш чиғириғи…

Статистика: Осиёдаги саралаш чиғириғи…

  14.12.2019 03:39
  0
  492
Статистика: Осиёдаги саралаш чиғириғи…

Осиё ҳудудида ўтказилган мундиал саралаш босқичи тарихига назар солсак, квалификацион баҳсларда иштирок этган жамоалардан атиги 10таси якунда қимматли йўлланма соҳибига айлангани кўринади. Булар - Австралия, Жанубий Корея, Эрон, Япония, Саудия Арабистони, Ироқ, Қувайт, БАА, Хитой  ва КХДР терма жамоалари. Навбатдаги жаҳон чемпионати мезбони - Қатар. Бас шундай экан, кейинги мундиалда катта футбол форуми мазасини татиб кўрган Осиё вакиллари сони яна 1тага кўпаяди. Йўқ, бугун ЖЧ финал босқичи эмас, турнирнинг саралаш жараёни ҳақида гаплашамиз.

***  Ўзбекистон миллий жамоаси 1та саралаш цикли давомида ўртача ҳисобда 25,0 очкодан жамғарган ва бу борада Эрон термаси (ўртача кўрсаткичи - 24,9 очко)ни ортда қолдирган ҳолда, ОФК рейтингида якка пешқадам бўлиб турибди. Энг аламлиси, форслар ЖЧ финал раундида бир неча марта иштирок этишга улгуришди, биз эса...

***  ОФК миқёсидаги ЖЧ саралаш циклларида Жанубий Корея, Япония ва Сурия миллий жамоалари ҳаммадан кўп иштирок этган - 15 марта. Саралаш доирасидаги ўйинлар сонига қарасак, корейслар олдинда - 139та. Тўғри, Австралия термасининг ЖЧ саралашига боғлиқ умумий статистикаси нисбатан бойроқ. Фақат шуниси борки, «соккеруз» ўйинларнинг катта қисмини Океания футбол конфедерацияси таркибида ўтказган.

ОФК ҳудудидаги ЖЧ саралашига боғлиқ айрим кўрсаткичлар

Энг кўп ғалаба қозонган жамоа - Жанубий Корея (84та)

Энг кўп дуранг натижа қайд этган жамоа - Жанубий Корея (38та)

Энг кўп мағлубиятга учраган жамоа - Хитой Тайпейи (53та)

Энг кўп гол урган жамоа - Эрон (284та)

Энг кўп гол қўйиб юборган жамоа - Хитой Тайпейи (225та)

Энг яхши голлар нисбатига эга жамоа - Эрон (+200)

Энг ёмон голлар нисбатига эга жамоа - Хитой Тайпейи (-188та)

20та терма жамоада голлар нисбати ижобий кўриниш ҳосил қилган.

Дебют вақти

ЖЧ-34 саралаши: Фаластин мандатлиги

ЖЧ-38 саралаши: йўқ

ЖЧ-50 саралаши: Сурия

ЖЧ-54 саралаши: Япония, Жанубий Корея

ЖЧ-58 саралаши: Хитой, Индонезия

ЖЧ-62 саралаши: йўқ

ЖЧ-66 саралаши: КХДР

ЖЧ-70 саралаши: йўқ

ЖЧ-74 саралаши: Гонконг, Эрон, Ироқ, Қувайт, Малайзия, Жанубий Вьетнам, Таиланд

ЖЧ-78 саралаши: Баҳрайн, Қатар, Хитой Республикаси, Саудия Арабистони, Сингапур

ЖЧ-82 саралаши: Макао

ЖЧ-86 саралаши: Бангладеш, Бруней, Иордания, Ҳиндистон, Непал, Шимолий Яман, Жанубий Яман, БАА

ЖЧ-90 саралаши: Уммон, Покистон

ЖЧ-94 саралаши: Ливан, Шри-Ланка

ЖЧ-98 саралаши: Камбоджа, Мальдив ор, Тожикистон, Туркманистон, Филиппин, Ўзбекистон, Қирғизистон

ЖЧ-2002 саралаши: Гуам, Лаос, Мўғулистон

ЖЧ-2006 саралаши: Афғонистон

ЖЧ-2010 саралаши: Мьянма, Шарқий Тимор

ЖЧ-2014 саралаши: йўқ

ЖЧ-2018 саралаши: Бутан

ЖЧ-2022 саралаши: йўқ

Тўпурарлар умумрейтинги

ОФК ҳудудидаги жаҳон чемпионати саралаш босқичида жами 37 нафар футболчи 17та ёки бундан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлган. Саралаш босқичи голеадорларининг дунё бўйича рейтингини айни пайт Гватемала терма жамоаси вакили Карлос Руис бошқармоқда. У квалификацион ўйинларда жами 39та гол урган. Осиёдаги саралаш баҳсларида эса Эрон миллий жамоаси афсонаси - Али Даи ҳаммадан кўпроқ голга эга - 35та.

 

ОФК ҳудудидаги ЖЧ саралаши тўпурарлари

Али Даи (Эрон) - 35та гол  (50та ўйин)

Карим Багери (Эрон) - 28та гол (29 ўйин)

Казуёши Миура (Япония) - 27та гол (25та ўйин)

Тим Кэйхилл (Австралия) - 25та гол (36та ўйин)*

Муҳаммад ал Саҳлавий (С.Арабистони) - 17та гол (17та ўйин)

Янг Ксю (Хитой) - 17та гол (19та ўйин)

Аҳмад Халил (БАА) - 17та гол (31та ўйин)

-----------------------------------------------------------------------

Изоҳ: * Тим Кэйхилл 25та голидан 7тасини Австралия термаси Океания минтақасида ўйнаган вақтда урган.

 

ОФК аъзоларининг ЖЧ саралашидаги умумий статистикаси

(жадвалда терма жамоалар жаҳон миқёсидаги рейтингда

эгаллаган ўрни бўйича келтирилган)

 

Ўр.          Жамоалар           Ишт.     Ў      Ю       Д         М          Т-Н            Ф         О (1та ўйинда ўртача)

 

3       Австралия                 15       145     86       36       23     378-114       +264      294 (2,028)

4       Жанубий Корея         15       139     84       38       17     274-86         +188      290 (2,086)

5       Эрон                         11       132     80       34       18     284-84         +200      274 (2,076)

19     Япония                     15       124     72       26       26     260-85         +175      242 (1,952)

22     Саудия Арабистони  12       122     70       30       22     240-97         +143      240 (1,967)

27     Хитой                       12       112     68       17       27     243-76         +167      221 (1,973)

44     Қатар                        12       117     54       23       40     192-122       +70        185 (1,581)

45     Ироқ                         12       106     51       26       29     210-105       +105      179 (1,689)

49     Ўзбекистон               7        99       52       19       28     189-101       +88        175 (1,768)

53     Қувайт                      13       98       51       15       32     177-95         +82        168 (1,714)

60     БАА                          10       101     44       20       37     171-115       +56        152 (1,505)

63     КХДР                        11       88       41       21       26     120-80         +40        144 (1,636)

64     Сурия                       15       89       41       20       28     188-101       +87        143 (1,607)

71     Баҳрайн                    11       93       33       28       32     108-95         +13        127 (1,366)

75     Уммон                      9        75       33       19       23     126-74         +52        118 (1,573)

78     Иордания                 10       75       31       15       29     115-94         +21        108 (1,440)

84     Таиланд                    13       94       26       20       48     122-159       -37         98 (1,043)

89     Гонконг                     13       78       24       16       38     94-133         -39         88 (1,128)

94     Ливан                       8        61       21       16       24     92-80           +12        79 (1,295)

95     Малайзия                  13       66       22       13       31     93-118         -25         79 (1,197)

100   Сингапур                  12       73       21       11       41     81-131         -50         74 (1,014)

101   Индонезия                13       76       19       16       41     90-159         -69         73 (0,961)

109   Туркманистон           7        45       20       5         20     72-64           +8          65 (1,444)

120   Тожикистон               7        41       15       8         18     69-63           +6          53 (1,293)

122   Яман                         10       55       13       13       29     58-91           -33         52 (0,945)

125   Қирғизистон              7        36       14       5         17     48-54           -6           47 (1,306)

126   Вьетнам                    9        46       14       5         27     48-82           -34         47 (1,022)

132   Ҳиндистон                9        48       10       14       24     46-92           -46         44 (0,917)

142   Фаластин                  6        31       10       7         14     51-41           +10        37 (1,194)

143   Бангладеш                10       54       10       7         37     36-130         -94         37 (0,685)

151   Мальдив ор.             7        37       9         2         26     42-130         -88         29 (0,784)

164   Филиппин                  5        26       6         4         16     24-65           -41         22 (0,846)

166   Хитой Тайпейи          12       63       6         4         53     37-225         -188       22 (0,349)

169   Непал                       8        35       5         4         26     25-116         -91         19 (0,543)

171   Шри-Ланка                8        38       4         6         28     24-92           -68         18 (0,474)

173   Мьянма                     4        19       5         2         12     16-51           -35         17 (0,895)

175   Мўғулистон              6        21       5         1         15     16-58           -42         16 (0,762)

176   Камбоджа                 6        33       4         4         25     21-113         -92         16 (0,485)

179   Афғонистон              5        19       4         2         13     12-56           -44         14 (0,737)

180   Макао                       10       37       4         2         31     16-168         -152       14 (0,378)

184   Лаос                         5        28       3         4         21     23-125         -102       13 (0,464)

187   Гуам                         3        17       3         1         13     10-71           -61         10 (0,588)

190   Бутан                        2        12       3         0         9       9-58             -49         9 (0,750)

197   Бруней                     4        16       2         0         14     5-62             -57         6 (0,375)

202   Покистон                  9        32       0         4         28     13-122         -109       4 (0,125)

215       Шарқий Тимор            4          16        0          0          16        6-80      -74       0 (0)

 

Изоҳ:

* Индонезия термаси 1938 йили Голландия Ҳиндистони сифатида ҳаттоки, ЖЧ финал раундида ҳам иштирок этган.

* 1986 ва 1990 йилги ЖЧ саралашида ўйнаган Шимолий Яман термаси натижалари Яман миллий жамоаси ҳисобига ёзилган.

* 1974 йилги ЖЧ саралашида ўйнаган Жанубий Вьетнам термаси натижалари Вьетнам миллий жамоаси ҳисобига ёзилган.

* 1978 йилги ЖЧ саралаши ўйнаган Хитой Республикаси термаси натижалари Хитой Тайпейи миллий жамоаси ҳисобига ёзилган.

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz