Қайднома

Қидирув

«Сити»га Юмтити керак

«Сити»га Юмтити керак

  14.12.2019 06:06
  0
  69
«Сити»га Юмтити керак

«Манчестер Сити» жамоаси «Барселона» ҳимоячиси Самуэль Юмтитига қизиқмоқда. Бу ҳақда Get Football News France нашри хабар берди. Ваҳоланки, «Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола яқинда жамоа қишки трансферлар чоғи катта харидга қўл урмаслигини айтганди. Бироқ клуб раҳбарияти қишдаёқ ҳимоя чизиғини кучайтиришга ҳаракат қиладиган кўринади. Зеро, яқинда марказий ҳимоячи Эмерик Ляпорт жароҳатланиб, сафдан чиқди. Умуман, Юмтитига даъвогарлар шундоқ ҳам кўп - «Ювентус», «Челси» ва «МЮ». Эслатма, Франция миллий жамоасининг 26 ёшли ҳимоячиси «Лион» тарбияланувчиси ҳисобланади. У «Барселона» сафига 2016 йили қўшилган эди. Самуэль жорий мавсум Испания чемпионатида атиги 4 марта майдонга тушди ва ўйин амалиёти камлиги туфайли бошқа жамоага ўтиш ниятида. Ваҳоланки, унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz