Қайднома

Қидирув

Писарро тарихга кирди

Писарро тарихга кирди

  14.12.2019 04:16
  0
  101
Писарро тарихга кирди

«Вердер» ҳужумчиси Клаудио Писарро Бундеслига 14-тури доирасида «Падерборн»­га қарши кечган ўйинда ўзига хос натижага эришди.

Аниқроқ айтсак, перулик 41 ёшли фахрий Германия чемпионатида 38та жамоа­га қарши майдонга тушган ягона футболчига айланди. Бундеслига тарихида бошқа бирор ўйинчи шунча рақиб кўрмаган. Писарро Германия чемпионатида 1999 йили дебют қилган. У вақтида «Бавария» ва «Кёльн» жамоаларида ҳам ўйнаган. «Вердер»да эса 4-даврини ўтказмоқда. Клаудио бунга қадар 1999-2001, 2008-2012 ва 2015-2017 йиллар оралиғида ҳам бременликлар сафида тўп сурган эди. Унинг «Вердер»даги умумий статистикаси: 242та ўйин, 109та гол.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz