Қайднома

Қидирув

Ҳимматинггабалли, Месут!!!

Ҳимматинггабалли, Месут!!!

  13.12.2019 11:11
  0
  234
Ҳимматинггабалли, Месут!!!

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Озилнинг шахсий агенти Эркют Согют мижозини мақташ билан овора. Унинг айтишича, германиялик турк маълум давр ичида 1000 нафар бемор бола операцияси харажатини кўтарибди. «Месут ўтган йили, жаҳон чемпионати давомида мени ёнига чақириб, катта ишга қўл ураётганини маълум қилди: «Муҳим нарсани ўйлаб қолдим - 1000 нафар бола ҳаёти яхши томонга ўзгариши учун уларнинг операция харажатини ўз зиммамга оламан». Табиийки, бундан бироз таажжубландим: «Тўхта, 1000та операция миллионларни талаб қилади». У эса хотиржам жавоб берди: «Агар топганимни ҳозир бўлишмасам, қачон бўлишаман? Яна ким билан?» Айтиш жоиз, Месутнинг болалиги оғир кечган. Мисол учун, онаси 2та жойда фаррошлик қилган. Демоқчиманки, Озил ҳеч вақога эга бўлмаслик қандайлигини яхши билади. У ўша суҳбатимиз охирида шундай деди: «Эркют, тушун, жуда кўп пул топяпман ва барчасини ўзимга ишлатолмайман. Футболни танлаганим - бахтим. Хуллас, гап битта - турмуш ўртоғим Омина билан 1000та операция харажатига маблағ ажратишга қарор қилдик», — дея ҳикоя қилди Согют The Sun нашри журналистларига.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz