Қайднома

Қидирув

Жиддий суҳбат

Жиддий суҳбат

  15.12.2019 00:18
  0
  284
Жиддий суҳбат

«Аякс» Нидерландия чемпионати 16-турида кутилмаганда, «Виллем»га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди, боз устига, ўз майдонида. Амстердам жамоаси бош мураббийи Эрик тен Хагнинг таъкидлашича, у шу мағлубиятдан сўнг футболчилар билан жиддий оҳангда гаплашиб олган. «Ҳа, уйда «Виллем»га имкониятни бой беришимиз мумкинлиги хаёлимга ҳам келган эмасди. Ўйиннинг эртасига барча футболчиларни тўплаб, жиддий гаплашиб олдик. Нидерландия чемпионатида узоқ вақт мағлубиятга учрамагандик ва эҳтимолки, йигитлар бунинг таъсирида ҳар қандай рақибни 80 ёки 90 фоиз имкониятни ишга солган ҳолда енгиш ҳақида ўйлагандирлар. Футболда бундай ёндашув ярамайди. Шунинг учун футболчилар олдига алоҳида талаблар қўйдик. Улар ҳар бир ўйинда тўлиқ куч билан ҳаракатланишлари шарт. Ўйлайманки, йигитлар барчасини теран англашди ва энди салбий ҳолатни такрорламайдилар», - дея тен Хаг сўзларидан иқтибос келтирди УЕФА расмий сайти.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz