Қайднома

Қидирув

Рапино - спорт шахси

Рапино - спорт шахси

  14.12.2019 21:10
  0
  55
Рапино - спорт шахси

АҚШ аёллар терма жамоасининг 34 ёшли футболчиси Меган Рапино Sports Illustrated талқинига кўра, 2019 йилнинг спорт шахси сифатида эътироф этилди.
У махсус соврин таъсис этилганидан буён, яъни 66 йил ичида спорт оламининг 1-рақамли вакили мақомига эришган 4-аёл бўлди. Айтиш ўринли, Рапино яқиндагина аёлларга аталган «Олтин тўп» соҳибига айланган эди. Эслатма, Меган жорий йил ёзда АҚШ термаси сафида аёллар ўртасидаги ЖЧда зафар қучди ва турнирнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Қолаверса, ЖЧнинг бош тўпурарига аталган соврин ҳам айнан Рапинога насиб этди (5та ўйинда 6та гол). Умуман олганда, Меган ижтимоий ҳаётда ҳам ўта фаол. У жумладан, АҚШ президенти Дональд Трампни ошкора танқид қилгани билан назарга тушганди. Рапино шунингдек, аёл футболчиларнинг эркаклар билан тенг маош олишлари учун курашишга тайёрлигини билдирганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz