Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» сафарда очко йўқотди

Ла Лига: «Барселона» сафарда очко йўқотди

  14.12.2019 22:17
  0
  206
Ла Лига: «Барселона» сафарда очко йўқотди

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган «Реал-Сосьедад» – «Барселона» учрашуви ўз якунига етди. «Аноэта» стадионида бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувни мезбонлар фаол бошлашди ва илк дақиқалардаёқ пенальти ишлаб олишди. Уни Микел Ойарсабал муваффақиятли якунлаб майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Шундан кейин ҳам «Сосьедад» футболчилари бир қатор имкониятларга эга бўлишди, бироқ вазиятлардан унумли фойдалана олишмади.

38-дақиқада Антуан Гризманн каталонияликларнинг қарши ҳужумини гол билан якунлади. Иккинчи бўлим дебютида Луис Суарес Лео Мессининг узатмасини голга айлантирди.

62-дақиқада Александер Исак яна мувонзанатни тиклади ва ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

ЛА ЛИГА. 17-ТУР

РЕАЛ СОСЬЕДАД – БАРСЕЛОНА - 2:2 (1:1)

Голлар: 1:0 – 12, пенальти Ойарсабаль, 1:1 – 38 Гризманн, 1:2 – 49 Суарес, 2:2 – 62 Исак.

Реал Сосьедад: Ремиро, Льоренте, Сальдуа, Монреаль, Гевара, Мерино, Эдегор, Ойарсабаль (Барренечеа, 85), Субельдия, Порту (Янузай, 59), Исак (Виллиан Жозе, 66).

Барселона: тер Стеген, Лангле, Серджи Роберто, Альба (Семеду, 74), Пике, Бускетс (Аленья, 73), де Йонг, Ракитич (Видаль, 79), Месси, Суарес, Гризманн.

Огоҳлантириш: Суарес (74).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz