Қайднома

Қидирув

Маҳсулдорликка нима етсин?

Маҳсулдорликка нима етсин?

  19.12.2019 05:35
  0
  322
Маҳсулдорликка нима етсин?

Бу йил Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган 96та ўйинда жами 308та гол қайд этилди. Бу турнир тарихидаги рекорд натижадир. Яъни бунга қадар бирор мавсумда жамоалар мухлисларга бу қадар кўп гол тортиқ этган эмасди. Рекорд натижа қайд этилишига «Бавария» (24та гол), «Тоттенхэм» (18та гол) ва «ПСЖ» (17та гол) футболчилари ҳаммадан кўп ҳисса қўшишди.

 ******

ЧЛ-2019|2020 гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида Роберт Левандовски етакчилик қилмоқда - 10та гол. «Бавария» голеадорининг энг яқин таъқибчиси - Эрлинг Холанд («Зальцбург») ҳисобида 8та гол бор, аммо у мусобақадан чиқиб кетишга улгурди. «Тоттенхэм» етакчиси Гарри Кейн эса 6та ўйинда рақиблар дарвозасини 6 марта ишғол қилди. Қаранг, ЧЛнинг доимий тўп-урарлари - Лионель Месси («Барселона») ва Криштиану Роналду («Ювентус») ҳозирча рўйхатнинг юқори 10талигида ҳам эмаслар.

******

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэль Жезус гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган Загреб «Динамо»сига қарши кечган ўйинда 3та гол урди. Шу тариқа бразилиялик футболчининг ЧЛда урган голлари сони 10тага етди. Жезус ушбу натижага 22 ёшу 252 кунлигида эришди. Хуллас, у ЧЛда 10та гол маррасига етган энг ёш бразилиялик бўлди. Аввалги рекорд Неймарга тегишли эди. У турнирдаги 10-голини 23 ёшу 75 кунлигида нишонлаган эди.

******

«Барселона» ҳужумчиси Ансу Фати ЧЛ 6-турида «Интер» дарвозасини нишонга олди. Аниқроқ айтсак, Италиядаги ўйинда захирадан майдонга тушган вундеркинд 86-дақиқада ғалабани Каталония клуби томон оғдирди - 2:1. Асосий факт: Фати шу билан ЧЛ тарихида ўз номига гол ёзиб қўйган энг ёш футболчи бўлди. У ўша куни 17 ёшу 40 кунлик эди.

******

Футбол статистикаси билан шуғулланувчи Whoscored портали ЧЛ гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиларини аниқлади. Махсус таҳлилга кўра, 9,2 балл тўплаган «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски энг яхши ўйинчи мақомига эришди. У энг яқин таъқибчиси Лионель Месси (8,7 балл)ни 0,5 баллга ортда қолдирди.

 

ЕЧЛ гуруҳ босҚичи рамзий жамоаси (Whoscored талҚини)

Дарвозабон: Кейлор Навас («ПСЖ», 7,5 балл)

Футболчилар: Хуан Куадрадо («Ювентус»; 7,7 балл), Хосе Паломино («Аталанта»; 7,5 балл), Калиду Кулибали («Наполи»; 7,4 балл), Алфонсо Дейвич («Бавария»; 8,2 балл), Тони Кросс («Реал»; 8,1 балл), Тьяго Алькантара («Бавария»; 8 балл), Гарри Кейн («Тоттенхэм»; 8,1 балл), Килиан Мбаппе («ПСЖ»; 7,9 балл), Лионель Месси («Барселона»; 8,7 балл), Роберт Левандовски («Бавария»; 9,2 балл)
***

Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди. ЖУФТЛИКЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ:

1. «БОРУССИЯ ДОРТМУНД» – «ПСЖ»

2. «РЕАЛ» – «МАНЧЕСТЕР СИТИ»

3. «АТАЛАНТА» – «ВАЛЕНСИЯ»

4. «АТЛЕТИКО» – «ЛИВЕРПУЛЬ»

5. «ЧЕЛСИ» – «БАВАРИЯ»

6. «ЛИОН» – «ЮВЕНТУС»

7. «ТОТТЕНХЭМ» – «ЛЕЙПЦИГ»

8. «НАПОЛИ» – «БАРСЕЛОНА»

Дастлабки ўйин номи биринчи кўрсатилган жамоа майдонида бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинлар 18, 19, 25 ва 26 февраль кунлари, жавоб учрашувлари 10, 11, 17 ва 18 март кунлари ўтказилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz