Қайднома

Қидирув

«Зальцбург» - жорий ЕЧЛ чиройи

«Зальцбург» - жорий ЕЧЛ чиройи

  20.12.2019 09:31
  0
  310
«Зальцбург» - жорий ЕЧЛ чиройи

Австриянинг етакчи клублари Европада ўртамиёналар қаторида зикр этилади. Жумладан, ЧЛ-2019|2020 гуруҳ босқичига ўзгача чирой бағишлаган «Зальцбург» ҳам. Бу жамоа гарчи гуруҳ босқичидан чиқолмаган бўлсада, турнирга ўзгача шукуҳ бағишлади - ҳар бир ўйинда охиригача курашди, 16та гол урди. Агар зальцбургликлар нисбатан енгилроқ гуруҳга тушишганида, эҳтимол, баҳорда ҳам ЧЛ томошабоплигини оширишармиди? Бироқ мураккаб квартет оғирлик қилди, барибир. Жамоа ҳарчанд ҳужумкор ўйнамасин, «Ливерпуль» ва «Наполи»га йўл бўшатишдан ўзга чора тополмади.

«Зальцбург» ЧЛга нақадар чирой бағишлаганини унинг иштирокидаги ўйинлар натижасига қараш билангина осонгина фаҳмлаш мумкин. Мана, ўзингиз баҳо беринг:

1-тур: «Генк» 6:2 ҳисобида тор-мор келтирилди.

2-тур: «Энфилд Роуд»да даҳшатнамо жанг. Тўғри, австрияликлар якунда «Ливерпуль» олдида бош эгишди, барибир - 3:4.

3-тур: яна бир эсда қоларли жанг. Бунисида «Наполи» бир амаллаб ғалаба қозонди - 3:2.

4-тур: «Наполи» билан такрорий жанг ва дуранг - 2:2.

5-тур: бечора «Генк» бу сафар ҳам «Зальцбург»га айтарли қаршилик кўрсатолмади - 1:4.

6-тур: «Ливерпуль» билан яна деярли тенгма-тенг курашган жамоа якунда 0:2 ҳисобида ютқазди.

 

«Зальцбург» Австрия чемпионатида

*** 17та ўйин

*** 13та ғалаба

*** 4та дуранг

*** мағлубият йўқ

*** 64та гол (1та ўйинда ўртача ҳисобда 3,7та).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz