Қайднома

Қидирув

Футболда пул роль ўйнамайди? Қўйсангизчи...?!

Футболда пул роль ўйнамайди? Қўйсангизчи...?!

  21.12.2019 03:49
  0
  546
Футболда пул роль ўйнамайди? Қўйсангизчи...?!

Сарлавҳага танланган ибора тез-тез қулоққа чалиниши бор гап. Ҳаттоки, таниқли мураббийлар ҳам баъзида «Пул тўп тепмайди» қабилида гапиришади. Ҳа, бу тушунчада маълум маънода мантиқ бор, бироқ у қадар катта эмас. Зеро, замонавий футболда пул ҳамиша ўйинда ва у кўпинча ғалаба ҳам қозонади. Дейлик, Европа Чемпионлар Лигаси-2019|2020 гуруҳ босқичи романтика тарафдорларининг «Пул футбол ўйнамайди» шаклидаги қарашларига қарши кучли зарба берди. Бу борада 1та оддий фактни келтириш кифоя - «плей-офф» босқичида Европанинг кучли 5та миллий чемпионатида ўйнамайдиган бирор клубни кўрмаймиз.

Демак, 1|8 финалга фақат Испания («Реал», «Барселона», «Атлетико» ва «Валенсия»), Англия («Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Тоттенхэм» ва «Челси»), Италия («Ювентус», «Наполи» ва «Аталанта»), Германия («Бавария», «Боруссия» Д. ва «РБ Лейпциг») ҳамда Франция («ПСЖ» ва «Лион») вакиллари чиқишди. Энди «Пул тўп тепмайди» тушунчаси тўғри эмаслигини англатган далилларга эътибор қаратамиз. Марҳамат, ҳар бир гуруҳ натижалари ва иштирокчи клубларнинг тахминий баҳосини ўзаро солиштириб, ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг...

 

«А» ГУРУҲИ

2та «миллиардер» жамоани ўз ичига олган ягона квартет. Мана, якунда айнан «ПСЖ» ва «Реал» хотиржам ҳолда дастлабки икки поғонага жойлашди. «Брюгге» ва «Галатасарой»да ҳаттоки, умид уйғонмади. Дарвоқе, бу жамоаларнинг жами нархи бўйича энг қимматбаҳо гуруҳ эди - 2,5 миллиард евро!

 

1          «ПСЖ»                             1,05 млрд. евро  

2          «Реал»                           1,19 млрд. евро  

3          «Брюгге»                       139,5 млн. евро  

4          «Галатасарой»            122,7 млн. евро  

Жами сумма            2,5 млрд. евро

 

 

«В» ГУРУҲИ

Иккинчи квартетда топ-чемпионатларнинг икки вакили ва Греция ҳамда Сербия жамоалари моддий таъминоти ўртасида катта фарқ бор эди. Шунинг учунми, энг қизиқарли кураш 3-ўрин учун «Олимпиакос» ва «Црвена Звезда» ўртасида кечди. Бу борада греклар устун келишди. Чунки уларнинг таркиби озгина қимматроқ...     

 

1          «Бавария»                     882,7 млн. евро  

2          «Тоттенхэм»                 959,5 млн. евро  

3          «Олимпиакос»             89,3 млн. евро    

4          «Црвена Звезда»         63,5 млн. евро    

Жами сумма            2 млрд. евро

 

 

«С» ГУРУҲИ

«Манчестер Сити»нинг таркиби қолган 3та рақибникини қўшиб ҳисоблаганда ҳам, 2,5 баравар қиммат. Шундай экан, Хосеп Гвардиола жамоасининг бу квартетда муваффақият қозонгани - кутилган воқелик. «Плей-офф»­нинг иккинчи йўлланмаси учун эса, охирги турда қизиқарли «муштлашув» бўлди ва унда «Аталанта»нинг қўли баланд келди. Факт - Италия клуби нарх бўйича «Шахтёр» ва Загреб «Динамо»сидан олдинда. Демак, яна пул ғолиб!

 

1          «Манчестер Сити»       1,3 млрд евро     

2          «Аталанта»                   284,9 млн. евро  

3          «ШахтЁр»                       137,4 млн. евро  

4          «Динамо Загреб»        107,9 млн. евро  

Жами сумма            1,83 млрд. евро

 

«D» ГУРУҲИ

 Яна ўша гап - жамоалар якунда нархга қараб, ўрин олди. «Локомотив» 1-турда «Байер» майдонида тасодифан ғалаба қозонди ва «сенсация» қайд этишга уринди, аммо амалда курашни давом эттириш умидини эрта кунда узди. Германия клуби эса охиригача гуруҳда чиқиш имкониятини сақлаб қолди, фақат қимматбаҳороқ «Атлетико»ни ортга суролмади, барибир.

 

1          «Ювентус»                    820 млн. евро     

2          «Атлетико»                   872,5 млн. евро  

3          «Байер»                         415,3 млн. евро  

4          «Локомотив»                135,2 млн. евро  

Жами сумма            2,24 млрд. евро

 

 

«Е» ГУРУҲИ

Таркиб баҳоси нуқтаи назаридан миллиард евродан баланд ЧЛнинг амалдаги ғолиби ва «А» серияда инқироз ҳолатини бошдан ўтказаётган клуб «қайсар»гина «Зальцбург» ҳамда «ориқ»гина «Генк»дан тепада. Қисқаси, «сюрприз» йўқ. Тўғри, Австрия клубининг ўзидан қимматроқ Бельгия вакилини ортда қолдирганини айтмаганда, албатта.

1          «Ливерпуль»                1,18 млрд. евро  

2          «Наполи»                       630,7 млн. евро  

3          «Зальцбург»                 113 млн. евро     

4          «Генк»                            121,2 млн. евро  

Жами сумма            2,04 млрд. евро

 

 

«F» ГУРУҲИ

Ушбу квартет ўйинлари бошланиши арафасида экспертлар баралла тахмин қилишганди: «Барселона»нинг кейинги раундга чиқиши 100 фоиз аниқ, «Славия» охирги ўринда қолади, «Интер» ва  «Боруссия» Д. иккинчи йўлланма учун курашади. Амалда худди шундай бўлди. Иккинчи чипта учун олишувда омад Дортмунд жамоасига кулиб боқди, лекин агар «нерадзурралар» охирги турда каталониялик «болакайлар»ни енгиш уддасидан чиқишганида ҳам, пулнинг кучи ҳақидаги теория айтарли бузилмасди. Ҳар ҳолда, «Интер» ва «Боруссия» таркиб баҳоси нуқтаи назаридан бир-бирига жуда яқин.

 

1          «Барселона»                1,18 млрд. евро  

2          «Боруссия» Д.              640,5 млн. евро  

3          «Интер»                          632,9 млн. евро  

4          «Славия»                       51,8 млн. евро    

Жами сумма            2,48 млрд. евро

 

«G» ГУРУҲИ

Эҳ, «Зенит» барчасини бузишга яқин келганди-я. Аммо Мемфис Депайнинг «РБ Лейпциг» дарвозасига урган голи билан барчаси жой-жойига тушди. Яъни жамоалар «харид қилинган чипта» асосида, яъни таркиб баҳоси бўйича ўрин олди. Дарвоқе, «Зенит»нинг ЧЛдаги энг баҳоси арзон гуруҳ (1,44 млрд. евро)да ўйнаганини ҳам айтиш жоиз.

 

1          «РБ Лейпциг»               544,4 млн. евро  

2          «Лион»                           367,7 млн. евро  

3          «Бенфика»                     320 млн. евро     

4          «Зенит»                          212,6 млн. евро

Жами сумма            1,44 млн. евро

 

«H» ГУРУҲИ

Маълум бўлдики, нисбатан арзон таркибга эга «Аякс»да имконият ҳаминқадар бўлган экан. Жиддий айтсак, амстердамликлар «плей-офф» чиптасини ўз айб­лари билан қўлдан чиқаришди. Факт шуки, гуруҳда даст­лабки 2та ўрин таркиби анча қиммат клубларга насиб этди.

 

1          «Валенсия»                  495,5 млн. евро  

2          «Челси»                         842,8 млн. евро  

3          «Аякс»                            375,9 млн. евро  

4          «Лилль»                         233,6 млн. евро

Жами сумма            1,95 млрд. евро

Хулоса. Қаранг, 8та гуруҳда ҳам моддий таъминот ва мақом бўйича кучли саналган жамоалар курашни давом эттирадиган бўлди. Шундай экан, пул футбол ўйнайди, барибир!

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz