Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2019(клублар) да яна Еврофутбол тантанаси!

ЖЧ-2019(клублар) да яна Еврофутбол тантанаси!

  23.12.2019 19:41
  0
  340
ЖЧ-2019(клублар) да яна Еврофутбол тантанаси!

Бу йил Қатарда ташкиллаштирилган Клублар ўртасидаги ЖЧда яна Европа вакили ғалаба қозонди. ЕЧЛ ғолиби «Ливерпуль» ҳал қилувчи учрашувнинг 99-дақиқасида бразилиялик Фирмино томонидан урилган ягона гол эвазига европалик мураббий Жорже Жезус бошқарувидаги «Фламенго»ни доғда қолдирди. «Монтеррей» (Мексика)га қарши кечган ярим финал ўйинида ҳам инглизларга ғалаба келтирган гол айнан Фирмино номига ёзилган эди.

3-ўрин учун «Ал-Ҳилол» ва «Монтеррей» ўртасида бўлган ўйин эса пенальтилар сериясига қадар чўзилди ва якунда омад мексикаликларга кулиб боқди.

 

ЯРИМ ФИНАЛ

17 декабрь

«ФЛАМЕНГО» (Бразилия) - «АЛ-ҲИЛОЛ»

(С.Арабистони) - 3:1 (0:1)

Голлар: де Арраскаэта (49), Бруно Энрике (78), Али ал Булайҳий (82-пен.) - Салим ал Доссарий (18).

18 декабрь

«МОНТЕРРЕЙ» (Мексика) - «ЛИВЕРПУЛЬ» (Англия) - 1:2 (1:1)

Доха. «Халифа Интернейшнл» стадиони.

45416 томошабин.

Ҳакам: Роберто Тобар (Чили).

Голлар: Мори (14) - Кейта (12), Фирмино (90}1).

«Монтеррей»: Бароверо, Вангиони, Санчес, Монтес (Лаюн, 79), Медина, Гальярдо, Писарро (Х.Гонсалес, 90), Ортис, Мори, Родригес, Пабон (Меса, 82).

«Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон, Гомес, Шакири

(Мане, 68), Хендерсон, Милнер (Александер-Арнольд, 74), Кейта, Лаллана, Окслейд-Чемберлен, Ориги (Фирмино, 85), Салоҳ.

 

3-ЎРИН УЧУН

21 декабрь

«МОНТЕРРЕЙ» (Мексика) - «АЛ-ҲИЛОЛ»

(С.Арабистони) - 2:2 (0:1, 2:1, 0:0, 0:0)

Пенальтилар бўйича - 4:3

Доха. «Халифа Интернейшнл» стадиони.

19318 томошабин.

Ҳакам: Овидиу Хацеган (Руминия).

Голлар: А.Гонсалес (55), Меса (60) - Эдуардо (35),

Гомис (66).

«Монтеррей»: Карденас, Лаюн, Басанта, Васкес, Гутьеррес, Мехия (Писарро, 72), Уррета, А.Гонсалес (Медина, 85), Х.Гонсалес, Меса, Сальдивар (Мори, 68).

«Ал-Ҳилол»: Абдулла ал Маюф, Ёсир ал Шаҳроний, Али ал Булайҳий, Чан Хюн Су, Муҳаммад ал Бурайк, Салим ал Доссарий, Эдуардо, Куэльяр (Баҳебрий, 63), Абдулла Отайф (Муҳаммад Кану, 74), Умар Ҳарбин (Гомис, 60), Жовинко.

 

ФИНАЛ

21 декабрь

«ЛИВЕРПУЛЬ» (Англия) - «ФЛАМЕНГО»

(Бразилия) - 1:0 (0:0, 0:0, 1:0, 0:0)

Доха. «Халифа Интернейшнл» стадиони.

45416 томошабин.

Ҳакам: Абдулраҳмон ал Жассим (Қатар).

Гол: Фирмино (99).

«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, Робертсон, ван Дейк, Кейта (Милнер, 100), Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 75), Хендерсон, Мане, Салоҳ (Шакири, 120), Фирмино (Ориги, 105).

«Фламенго»: Диего Алвес, Рафинья, Филипе Луис, Мари, Родриго Кайо, де Арраскаэта (Витиньо, 77), Жерсон (Линкольн, 102), Эвертон Рибейро (Диего, 82), Арао (Беррио, 120), Габриэль Барбоза, Бруно Энрике.

* * * «Ливерпуль» ўз тарихида Клублар ўртасидаги ЖЧда илк марта ғалаба қозонди. «Қизиллар» бундан олдин турнир финалида бир марта ўйнагандилар, аммо «Сан-Паулу»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришганди (2005 йили).

* * * Юрген Клопп «Ливерпуль» бошқарувида 3-совринини қўлга киритди. Мерсисайд жамоасида 2015 йили иш бошлаган германиялик мутахассис бунга қадар ЕЧЛ кубоги ва Европа суперкубогини ютганди. Қисқаси, у жорий йил соврин олиш бобида «хет-трик»ка эришди. 

* * * «Ливерпуль» ўз тарихида Бразилия клубини расмий ўйинда илк марта мағлубиятга учратди. Англия клуби бунга қадар бразилияликларга қарши 2та ўйин ўтказиб, ҳар иккисида мағлубиятга учраганди. Ливерпулликлар 1981 йили Қитъалараро кубоги турнири финалида айнан «Фламенго»га 0:3 ҳисобида ютқазишган, КўЖЧ-2005да эса «Сан-Паулу»га бас келолмаганлар - 0:1.

* * * «Ливерпуль» КўЖЧда ғалаба қозонган Англиянинг 2-клуби бўлди. 2008 йилги турнирда бош соврин «МЮ»га насиб этганди. Қолаверса, «Ливерпуль» йил давомида 3та йирик халқаро турнир (ЕЧЛ, Европа суперкубоги ва КўЖЧ)да зафар қучган Англиянинг биринчи вакилига айланди.

* * * 2013 йилдан буён КўЖЧ бош соврини Европа жамоаларидан ортмаяпти. Умуман олганда, турнирнинг 16 йиллик тарихида УЕФА вакиллари нақ 12 марта чемпион бўлишган. Қолган 4 мавсумда кубок КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка) клубларига насиб этган.

* * * «Ливерпуль» умумий ҳисобда 47-совринини ютди. «Қизиллар» бу борада Англия клублари орасида мутлақ пешқадамлар. «МЮ»да сов­ринлари сони «Ливерпул»никидан 2та кам.

 

САЛОҲ - КўЖЧ-2019 ҚАҲРАМОНИ

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Клублар ўртасидаги ЖЧ-2019нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Мисрлик футболчи «Ливерпул»нинг турнир доирасидаги ҳар икки ўйинида тўлиқ вақт ҳаракатланиб, 1та голга ассистентлик қилди.

 

«ЛИВЕРПУЛ»НИНГ БАРЧА

СОВРИНЛАРИ

Англия чемпионати олтин медали - 18та ғалаба

Англия кубоги - 7та

Англия Лига кубоги - 8та

ЧЛ кубоги - 6та

УЕФА кубоги - 3та

Европа суперкубоги - 4та

КўЖЧ олтин медали - 1та

Жами: 47та

 

МУНОСАБАТ

- Роппа-роса 3 йилдан ке­йин ЖЧ-2022 финали бўлиб ўтади. Бу вақтда Клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалини стадионда 45416 мухлис томоша қилгани (сиғими 47000га тенг аренада) - яхшигина ишора! Алишер Никимбаев («Футболиум»).

2000 йил (Бразилия)

«Коринтианс» (Бразилия)

2005 йил (Япония)

«Сан-Паулу» (Бразилия)

2006 йил (Япония)

«Интернасионал» (Бразилия)

2007 йил (Япония)

«Милан» (Италия)

2008 йил (Япония)

«Манчестер Юнайтед» (Англия)

2009 йил (БАА)

«Барселона» (Испания)

2010 йил (БАА)

«Интер» (Италия)

2011 йил (Япония)

«Барселона» (Испания)

2012 йил (Япония)

«Коринтианс» (Бразилия)

2013 йил (Марокаш)

«Бавария» (Германия)

2014 йил (Марокаш)

«Реал» (Испания)

2015 йил (Япония)

«БАРСЕЛОНА» (Испания)

2016 йил (Япония)

«Реал» (Испания)

2017 йил (БАА)

«Реал» (Испания)

2018 йил (БАА)

«РЕАЛ» (Испания)

2019 йил (Қатар)

«ЛИВЕРПУЛЬ» (Англия)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz