Хабарингиз бор, «ИнтерФутбол», анъанага мувофиқ, CocaCola Суперлига-2019нинг ҳар бир туридан кейин энг яхши ўйин кўрсатган футболчиларни жамлаб, улардан рамзий жамоа тузиб келди. Энди мавсум якунлан бир паллада бу борадаги сўнгги сарҳисобларни ҳам амалга ошириб, энг яхши ўйинчиларидан тузилган йил рамзий термасини ҳам тузиб олсак. Хўш, ушбу рўйхатга киришга кимлар муносиброқ?
Дарвозабон чизиғига энг муносиб номзод сифатида «Навбаҳор» кипери Ўткир Юсуповни кўрсатиш мумкин. Маҳоратли посбон 4 марта тур рамзий жамоасига киритилди. Шуниси аниқки, ўта оғир учрашувларда айнан Юсуповнинг ишончли ҳаракатлари «Навбаҳор»ни муқаррар голлардан асради. Ўткир пенальтилар қайтаришда ҳам аксарият амплуадошларидан ажралиб турди.
Мудофаа чизиғи марказидан «Локомотив» аъзоси Ислом Тўхтахўжаев жой олди. Тажрибали ҳимоячи 6та тур якунларига кўра рамзий термага киритилганди. Чап қанотга чемпион жамоа - «Пахтакор»нинг энг фаол ўйинчиларидан бири Фаррух Сайфиев (4)ни қўйдик. Мавриди келганда, эътироф этиш жоизки, бу футболчи терма жамоамизнинг кўплаб ўйинларида ҳам ёрқин таассурот қолдирди. «Қўқон-1912» етакчиси Мурод Холмуҳаммедов (5) эса ҳимоянинг ўнг томонидан жой олди. Гарчи қўқонликлар мавсум якунида қуйи поғоналардан бирини эгаллаган бўлсаларда, жамоасига фойда келтириш кўрсаткичлари бўйича Холмуҳаммедовнинг натижаси устунроқ кўринди.
Мавсумни «Навбаҳор»да бошлаб, кейинчалик «Локомотив» аъзосига айланган Остон Ўрунов «темирйўлчилар» сафидаги ўйинлари орқали ҳам рамзий жамоага киришга муваффақ бўлди. Намангандаги фаолиятини ҳам қўшиб ҳисобласак, ёш ярим ҳимоячи жами 5 марта шундай шарафга муносиб кўрилди. Жорий мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган Хуршид Ғиёсов (5) ҳам ўрта чизиқ вакиллари рўйхатига кирди. Бу футболчи ёшартирилган «Бунёдкор»да етакчиликни ўз зиммасига олишдан чўчимади, муҳим учрашувларда керакли голларни урди. Мавсум давомида жамоасини алмаштирганлар орасида Элгужа Григалашвили (5) ҳам бор. Даставвал «Қизилқум»даги фаоллиги туфайли рамзий термадан жой олган грузиялик легионер кейинчалик АГМКда янада яхшироқ натижалар қайд этди. Ва албатта, ярим ҳимоячилар тўртлигида жорий мавсумнинг энг яхши футболчиларидан бири, тўпурарлар пойгаси ғолиби, «Пахтакор» билан чемпионликни нишонлаган Драган Черан ҳам бор. Сербиялик ярим ҳимоячи нақ 10та тур якуни бўйича рамзий термага киритилган. Ажойиб кўрсаткич!
Ҳужумчилар ҳам уч нафар. Уларнинг дастлабкиси «Насаф» сафига тезда киришиб, мавсум давомида рақиблар дарвозасини бирин-кетин ишғол қилган Ҳумоюн Муртазоевдир (4). Маҳоратли форвард Суперлига-2019да 14та гол билан тўпурарлар рўйхатида 4-поғонани эгаллади. Асосийси, «Насаф» Муртазоевни таркибга қўшиб олишганидан асло афсусланмадилар. Чемпионатнинг ҳал қилувчи палласида голлари сонини кескин оширишга эришган Игорь Сергеев (7) ҳам йил рамзий жамоасига киритилди, албатта. Сўнгги йилларда бироз омади келмаган ҳужумчи, ниҳоят, ўзига билдирилган ишончни оқлади. «Пахтакор» мураббийлар штаби ҳам, жамоа мухлислари ҳам ундан мамнунлар. Улуғбек Бақоев мураббийликка тайинланганидан кейин «Сўғдиёна»нинг ишлари юришиб кетди. Айниқса, бу тайинлов футболчиларни руҳлантириб, жиззахликларнинг ўйинларига мазмун кирди. «Сўғдиёна» ҳатто бронза медаллари ва ОЧЛ йўлланмаси учун курашди. Албатта, жамоа муваффақиятларида барча қатори Шоҳруз Норхонов (6) ҳам катта ҳисса қўшди. У ҳам Жиззах клубининг энг муҳим голларига муаллифлик қилди.
Йил рамзий жамоаси бош мураббийлиги эса Вадим Абрамовга насиб қилди. Имкониятлари чекланганига қарамай, «Бунёдкор»ни рақобатбардош жамоа сифатида шакллантириб, шогирдлари билан якунда 3-ўринни эгаллаган тажрибали мутахассис Суперлиганинг 6та туридан кейин тузилган рамзий терма бош мураббийи бўлганди. Бу борада Вадим Карленович барча ҳамкасбларини ортда қолдирди.
Тўғри, йил рамзий жамоаси кимгадир маъқул келмаслиги мумкин, мухлислар севимли клубларининг қайсидир футболчиси ушбу рўйхатдан тушириб қолдирилганини айтиб, ранжишлари мумкин. Жумладан, «Пахтакор» вакиллари Жалолиддин Машарипов ёки Ҳожиакбар Алижонов, «Сурхон» ҳимоячиси Дарко Станоевич, «Навбаҳор» легионери Иван Соловьёв, АГМК тўпурари Зафар Полвонов каби кўплаб футболчилар ҳам рамзий термага киришга лойиқ эдилар. Аммо бу рўйхат барча турлар якунига кўра энг яхши деб топилганларнинг умумий кўрсаткичларига кўра тузилганини эътибордан четда қолдирмаслик керак.
«ИнтерФутбол» талқинига кўра, CocaCola Суперлига-2019да тур рамзий жамоаларига киритилган барча футболчилар
«Пахтакор» |
Драган Черан - 10 марта; Игорь Сергеев - 7; Фаррух Сайфиев - 4; Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов - 3; Ҳожиакбар Алижонов, Марко Симич, Егор Кримец, Достон Ҳамдамов - 2; Одил Ҳамробеков, Жавоҳир Сиддиқов, Марат Бикмаев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Владимир Козак, Элдор Суюнов - 1. |
«Локомотив» |
Ислом Тўхтахўжаев - 6; Остон Ўрунов - 5; Анзур Исмоилов, Сардор Мирзаев - 4; Арсланмурат Аманов - 3; Темурхўжа Абдухолиқов, Жамшид Искандеров, Даврон Ҳошимов - 2; Шуҳрат Муҳаммадиев, Жавоҳир Илёсов - 1. |
«Бунёдкор» |
Хуршид Ғиёсов - 5; Ислом Қобилов, Нурилло Тўхтасинов - 4; Анвар Ғофуров - 3; Мурод Зуҳуров, Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов - 2; Жасур Жалолиддинов - 1. |
«Сўғдиёна» |
Шоҳруз Норхонов - 6; Кахи Махарадзе - 4; Милан Митрович - 3; Элёр Орифов, Санжар Рашидов, Сардор Қулматов - 2; Даниел Насриддинов, Шаҳбоз Жўрабеков, Иван Нагаев, Жамшид Болтабоев - 1. |
«Металлург» |
Аббос Отахонов, Баҳром Абдураҳимов, Станислав Андреев - 3; Зоҳид Абдуллаев, Александр Лобанов, Сервер Жепаров, Шавкат Муллажонов, Баҳодир Пардаев, Музаффар Музаффаров, Ислом Исоқжонов, Камолиддин Тожиев - 1. |
«Сурхон» |
Дарко Станоевич - 4; Абдулазиз Юсупов - 3; Шерзод Ҳакимов, Аъзам Алиев, Шоҳназар Норбеков - 2; Шавкат Саломов, Раҳматулло Бердимуродов, Аброр Исмоилов - 1. |
«Насаф» |
Ҳумоюн Муртазоев - 4; Дилшод Саитов - 3; Ислом Кенжабоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Шароф Муҳиддинов, Азиз Ғаниев, Ойбек Бозоров - 2; |
АГМК |
Элгужа Григалашвили - 5; Акмал Шораҳмедов - 3; Эркин Бойдуллаев, Зафар Полвонов, Суҳроб Султонов - 2; Жасур Ҳасанов, Санъат Шихов, Сардор Раҳмонов, Бобур Йўлдошев, Мурод Тошматов, Миржамол Қосимов - 1. |
«Навбаҳор» |
Ўткир Юсупов - 4; Александр Касьян, Азим Аҳмедов - 3; Мирзоҳид Ғофуров, Азиз Турғунбоев - 2; Жаҳонгир Меҳмонов, Славко Лукич, Шаҳзод Шайманов, Игорь Голбан, Иван Соловьёв, Обид Жўрабоев - 1. |
«Андижон» |
Шаҳзод Убайдуллаев - 4; Ойбек Қиличев, Элдор Маматказин - 3; Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Ҳусинов, Виталий Мирний - 2; Бобур Омонов, Дилшод Раҳматуллаев, Радослав Алексич, Абдуллоҳ Олимов - 1. |
Қўқон-1912 |
Мурод Холмуҳаммедов - 5; Суҳроб Бердиев - 3; Ислом Абдуллаев - 2; Ойбек Рустамов, Шаҳбоз Эркинов, Аваз Маматхўжаев, Музаффар Абдуллаев - 1. |
«Бухоро» |
Саламат Қутибоев - 4; Достон Иброҳимов, Эргаш Исмоилов - 2; Хуршид Хўжаев, Раҳим Давронов, Асад Собиржонов, Жаба Липартиа, Жамолиддин Убайдуллаев, Мурод Бобожонов - 1. |
«Қизилқум» |
Мате Вацадзе - 2; Ариагнер Медина Смит, Артём Макосин, Мақсуд Каримов, Алишер Саноев, Евгений Черемисин, Шерали Жўраев, Салим Мустафоев - 1. |
«Динамо» |
Ботирали Эргашев, Сардор Эминов, Ихтиёр Тошпўлатов - 3, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аъламхонов - 2; Сирож Ҳамроев, Қадамбой Нурметов, Аббос Шодмонов - 1. |
«ИнтерФутбол» талқинига кўра, CocaCola Суперлига-2019да тур рамзий жамоаларига киритилган барча мураббийлар
Мураббий |
Клуби |
Неча марта |
Вадим Абрамов |
«Бунёдкор» |
6 |
Рўзиқул Бердиев |
«Насаф» |
4 |
Шота Арвеладзе |
«Пахтакор» |
4 |
Улуғбек Бақоев |
«Сўғдиёна» |
4 |
Андрей Канчельскис |
«Навбаҳор» |
2 |
Муҳсин Муҳаммадиев |
«Бухоро |
2 |
Даврон Файзиев |
«Динамо» |
1 |
Андрей Шипилов |
«Металлург» |
1 |
Ҳамиджон Актамов |
«Қизилқум» |
1 |
Азиз Тўхтабоев |
«Қўқон-1912» |
1 |
CocaCola Суперлига-2019 йил рамзий жамоаси (3-4-3)
ДАРВОЗАБОН:
Ўткир Юсупов («Навбаҳор»)
ҲИМОЯЧИЛАР:
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Фаррух Сайфиев («Пахтакор»)
Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»)
ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:
Остон Ўрунов («Локомотив»)
Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)
Элгужа Григалашвили (АГМК)
Драган Черан («Пахтакор»)
ҲУЖУМЧИЛАР:
Ҳумоюн Муртазоев («Насаф»)
Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»)
БОШ МУРАББИЙ:
Вадим Абрамов («Бунёдкор»)
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20