«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2019 финали арафасида ВВС мухбирининг интервью бериш хусусидаги илтимосини рад этмади. Вақт тиғизлиги боис, суҳбат қисқа бўлди, асосийси, германиялик мутахассис шунда ҳам саволларга бошқача, яъни ўз услубида жавоб қайтариб, олқишлар остида қолди.
- Жаноб Клопп, тўғрисини айтинг, касбингизнинг қайси жиҳатларини ёқтирмайсиз?
- Ўта машаққатли соҳада фаолият юритаётганимга қарамай, 19 йилдан буён тинимсиз иш жараёнидаман. Тан оламан, ҳар бир касбда ўзига яраша қийинчиликлар бор. Шунинг баробарида роҳати ҳам йўқ эмас, албатта. Энди мураббийликка келсак, шахсан мен ҳаддан ташқари ортиқча эътибор марказида бўлишни асло хушламайман. Дейлик, ҳозир сал қаттиқроқ йўталиб қолсам, ўзимни дарров ижтимоий тармоқларда кўраман. Шу сабабли ҳам, мухлисларга ҳар доим осойишталигимни бузмасликлари кераклигини эслатиб тураман.
- Бир қарашда, жамоангиз билан Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучганингиздан кейин ҳам умуман ўзгармадингиз. Оёқларингизнинг ердан узилиб қолмаслигига қандай эришяпсиз?
- Бу масалада йигитлар билан келишиб олганмиз - ҳамонки майдонда эканмиз, битта турнирдаги ғалаба билан сира чекланиб қолмаймиз. Хуллас, қайси мусобақа бўлишидан қатъий назар, олдимизга битта мақсад қўямиз - фақат ғалаба. Ҳа, ЕЧЛда ғолиб чиққанимиз - тарихий воқеа. Лекин бу хотиржам тўп суриш мумкинлигини англатмайди. Қисқаси, жамоам билан ҳар бир кундан унумли фойдаланишга интиламиз.
- Шу пайтга давр бирор шогирдингизнинг қарорингиздан норози оҳангда гапирганини эшитмадик...
- Барча собиқ шогирдларим телефоним рақамини биладилар, биз доимий алоқадамиз. Уларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан. Фақат ҳозирги жамоамга қарши ўйинлар бундан мустасно, албатта (кулади). Агар қайсидир учрашувда «Ливерпуль» 5:1 ҳисобида ғалаба қозонадиган бўлса, жамоамиз дарвозасини собиқ шогирдларимдан бири ишғол этишини истайман. Оддий айтганда, биз абадий ажралмас дўстлармиз.
- «Ливерпул»нинг қайси футболчиси сизни бошқача лол қолдирмоқда?
- Трент Александер-Арнольд. Уни 17 ёшидан биламан. Ноёб иқтидор соҳиби эканлиги билиниб турсада, юксак мақомга кўтарилишига унча ишонмагандик. Энди эса Трент - тезкор машина. Хуллас, унинг шу даражада юксалгани - шахсан мен учун улкан «сюрприз».
- Охирги савол - спорт оламидаги бош кумирингиз ким?
- Буюк теннисчи Борис Беккер. У менинг ҳаётий қаҳрамоним. Борис 17 ёшида илк марта «Уимблдон» турнирида ғолиб чиққанди. Ўша кунни ҳамон бутун ҳаётимдаги тарихий лаҳзалар сифатида эслайман.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20