Футболга алоқаси йўқ муаммолар туфайли кечиктирилган «Барселона» - «Реал» ўйинида томонлар бошланғич ҳисобни ўзгартиролмадилар - 0:0. Мадридликлар нисбатан яхшироқ таассурот қолдиришди, бир неча вазиятда гол уришга яқин ҳам келишди. Айтиш жоиз, бунда мадридликларга Зайниддин Зиданнинг кучли прессингга йўғрилган тактикаси қўл келди. «Реал» вакили Гарет Бэйл иккинчи бўлим ярмида «Барса» дарвозасини нишонга ҳам олди, аммо гол ўйиндан ташқари ҳолат туфайли ҳисобга олинмади...
*** «Реал» сардори Серхио Рамос бу сафарги «Эль-класико»нинг илк дақиқаларида тўпиғидан жароҳатланганига қарамай, учрашув охиригача ҳаракатланди. Аслида Зайниддин Зидан унинг ўрнига Эдер Милитаони туширишни ўйлаганди, аммо Рамос ўйнашда давом этди. Ҳимоячи якунда «Камп Ноу»дан оқсоқланиб чиқиб кетди.
*** «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Камп Ноу»даги дастлабки 5та ўйинда мағлубият нималигини билмади. Франциялик мутахассис «Реал» бошқарувида «Барса» майдонида 2та ғалаба ва 3та дуранг қайд этди. Бундай натижа «Қирол-лик клуби» тарихидаги бирор мураббийга насиб этган эмасди.
*** «Реал» раҳбарияти ўйиндан сўнг ҳимоячи Рафаэль Варанга қарши ишлатилган 2та қўполликни назарда тутиб, ҳакамлар ишига жиддий эътироз билдирди: «Варан 2та шубҳали вазиятда иштирок этди. Биринчи бўлимда 2та пенальти белгиланиши мумкин эди, аммо Алехандро Эрнандес бунга журъат этолмади. 17-дақиқада Лангле жарима майдони ичида Вараннинг сонига зарба берди. Аммо на бош ҳакам ва на VAR бунга эътибор қаратди. Кейин бурчак зарбаси амалга оширилгач, мезбонлар жарима майдони ичида Вараннинг либосидан тортиб қолишди. Яна пенальти йўқ...».
*** «Барселона» қаторасига 5та ўйиндан буён «Реал»га ютқазмаяпти - 3та ғалаба, 2та дуранг. «Қироллик клуби» Каталония грандини охирги марта 2017 йилнинг августида Испания суперкубоги учун кечган баҳсда доғда қолдирганди (2:0).
*** Учрашувнинг 83-дақиқасида Антуан Гризманн ўрнига майдонга тушган Ансу Фати 1941 йилдан буён «Эль-класико»да қатнашган энг ёш футболчи бўлди (17 ёш 48 кунлик). «Барса» вакили бу борада Висенте Мартинес (16 ёш 278 кунлик)дан ўзиб кетди.
*** «Эль-класико» охирги 17 йил давомида илк марта 0:0 ҳисобида тугади. Томонлар бундан олдин 2002 йилнинг ноябрида ўзаро уйинда гол уриш уддасидан чиқишмаганди.
*** «Реал» «Камп Ноу»да қаторасига 17та ўйинда камида 1та гол қўйиб юборганди. Ушбу нохуш cерия 2007 йили бошланган эди.
*** «Барселона» 12 йилдан буён ўз майдонидаги ўйинларда «Реал» дарвозасига гол ураётганди. Каталонияликлар 2007 йили Икер Касильяс дарвозасига йўл тополмагандилар.
Дарвоқе...
«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ўйинни оиласи билан «Камп Ноу»да кузатди. Бу борада унинг ўзи ижтимоий тармоқларда хабар қолдириб, стадионда ўғли билан тушган суратини ҳавола қилди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20