Қайднома

Қидирув

«ИнтерФутбол лауреатлари»: Шомуродов ва Абрамов тенгсиз

«ИнтерФутбол лауреатлари»: Шомуродов ва Абрамов тенгсиз

  29.12.2019 03:46
  0
  432
«ИнтерФутбол лауреатлари»: Шомуродов ва Абрамов тенгсиз

Хабарингиз бор, «ИнтерФутбол» талқини бўйича ҳар бир ойнинг энг яхши футболчи ва мураббийларини аниқлаб бориш анъана тусини олган. 2019 йилда ҳам ушбу одатга содиқ қолган ҳолда жамоаси билан муваффақиятга эришганлар эътироф этиб борилди. Энди мавсум тугаган паллада барчасини сарҳисоб қилиб, йил лауреатларини аниқлаб олсак. Бунда, албатта, барча ойлар якуни бўйича тўпланган очколар, яъни умумий натижалар жадвали асос вазифасини ўтайди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ўйинлар сони камлигини инобатга олган ҳолда, январь натижалари февраль билан қўшиб ҳисобланган. Декабрда ҳам жамоаларимиз танаффусга чиқишгани сабабли беллашувлар ўтказилмади, табиийки, бу ойда ҳам лауреатлар аниқланмади.

 

Дастлаб футболчилар рейтингига назар соламиз. Жорий мавсум Россиянинг «Ростов» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоасидаги сермаҳсул ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган Элдор Шомуродов лауреатлар умумий рўйхатида жами 26 очко тўплаб, мамлакатимизнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси номини қўлга киритди. Элдор июль, август, сентябрь ва ноябрь ойи якунларига кўра 1-ўринни қўлга киритган бўлса, март ва октябрь ойларида иккинчи поғонага лойиқ кўрилди. Кучли учликдан «Пахтакор» етакчилари - Жалолиддин Машарипов ва Драган Черан ҳам жой олишди. Машарипов икки марта 1-ўринни эгаллаб, бир мартадан 2 ва 3-поғоналардан жой олди. Натижада, унинг якуний очколари сони 14тани ташкил этди. «Пахтакор»нинг сербиялик легионери эса апрель ва июндаги кўрсаткичлар бўйича биринчи ўринни ҳеч кимга бермади. Шу сабабли, Черан 10 очко жамғарган ҳолда, йиллик рўйхатда учинчи бўлди. Саҳифанинг ўнг томонида жойлашган жадвал орқали барча ойлар якунида энг яхши деб топилган учликлар ва футболчилар тўплаган очколарнинг умумий натижалари билан танишишингиз мумкин.

Мураббийлар ҳақида гап борганда, бу рўйхатда 1 ва 2-ўрин орасидаги очколар фарқи унчалик катта бўлмади. Сўнгги паллада «Бунёдкор» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоа­си устози Вадим Абрамов «Пахтакор» билан «требл» қайд этган Шота Арвеладзени бир очкога ортда қолдирди.

Умуман олганда, мавсум бошида молиявий қийинчиликларга учрагани хабар қилинган «Бунёдкор»нинг якунда 3-ўринни эгаллашини кўпчилик тахмин қилмаганди. Албатта, бундай муваффақиятли иштирокда Вадим Карленовичнинг алоҳида улуши бор. Таркиб асосини ёшлар ташкил этганига қарамай, «қалдирғочлар» мазмунли ўйин кўрсатишди, кучли рақиблар билан тенгма-тенг баҳс юритишди. Бундан ташқари, Абрамов Эктор Купер кетганидан сўнг миллий жамоамиз бошқарувига қайтиб, ўзига яраша ютуқларга эришди, ички муҳит ва футболчилар кайфиятига ижобий таъсир кўрсатди, термамиз ўйинида шиддат пайдо бўлди.

Абрамов апрель, август, октябрь ва ноябрь ойи якунларига кўра, лауреатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бир мартадан 2 ва 3-поғоналардан жой олди ва жами 24 очко билан «ИнтерФутбол» талқинига кўра, йилнинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлди.

Шота Арвеладзе учун ҳам мавсум анча самарали кечди. «Пахтакор» Суперлига чемпионлигидан ташқари, мамлакат кубоги ва янги ташкил этилган Лига кубогида зафар қучди. Грузиялик мутахассис январь|февраль ва сентябрь ойларининг энг яхши мураббийи деб топилди. Март, апрель, июль ва октябрда эса иккинчи поғонани эгаллади. Бир марта - июнь якунлари бўйича 3-ўринга лойиқ кўрилди. Натижада, Арвеладзе тўплаган жами очколар сони 23тани ташкил этди.

Мураббийлар умумий жадвалининг 3-4-поғоналари 14тадан очко жамғарган Рўзиқул Бердиев ва Улуғбек Бақоевга насиб қилди. Бердиев жорий мавсум «Насаф»да янги иқтидорларни кашф этиш анъанасига содиқ қолган бўлса, Бақоев «Сўғдиёна»ни қабул қилиб олганидан сўнг жамоа билан сезиларли ўсишга эришди.

 

ФУТБОЛЧИЛАР

Январь|февраль

1. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

2. Игнатий Нестеров («Уҳуд», С.Арабистони)

3. Сардор Рашидов («Насьонал», Португалия)

Март

1. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

2. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

3. Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»)

Апрель

1. Драган Черан («Пахтакор»)

2. Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)

3. Зафар Полвонов (АГМК)

Май

1. Ҳумоюн Муртазоев («Насаф»)

2. Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»)

3. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

Июнь

1. Драган Черан («Пахтакор»)

2. Александр Касьян («Навбаҳор»)

3. Дилшод Саитов («Насаф»)

Июль

1. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

2. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

3. Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)

Август

1. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

2. Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»)

3. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

Сентябрь

1. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

2. Достон Ҳамдамов («Пахтакор»)

3. Элгужа Григалашвили (АГМК)

Октябрь

1. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

2. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

3. Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»)

Ноябрь

1. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

2. Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор»)

3. Мурод Бобожонов («Бухоро»)

 

УМУМИЙ НАТИЖА

Футболчилар

1. Элдор Шомуродов - 26 очко

2. Жалолиддин Машарипов - 14 очко

3. Драган Черан - 10 очко

4-5. Шоҳруз Норхонов - 6 очко

4-5. Игорь Сергеев - 6 очко

6. Ҳумоюн Муртазоев - 5 очко

7. Хуршид Ғиёсов - 4 очко

8-12. Игнатий Нестеров - 3 очко

8-12. Элдор Шомуродов - 3 очко

8-12. Александр Касьян - 3 очко

8-12. Достон Ҳамдамов - 3 очко

8-12. Нурилло Тўхтасинов - 3 очко

13-19. Сардор Рашидов - 1 очко

13-19. Темурхўжа Абдухолиқов - 1 очко

13-19. Зафар Полвонов - 1 очко

13-19. Дилшод Саитов - 1 очко

13-19. Элгужа Григалашвили - 1 очко

13-19. Санжар Қодирқулов - 1 очко

13-19. Мурод Бобожонов - 1 очко

 

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

 

МУРАББИЙЛАР

Январь|февраль

1. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

2. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

3. Эктор Купер (Ўзбекистон МТЖ)

Март

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Андрей Микляев («Сурхон»)

Апрель

1. Вадим Абрамов («Бунёдкор»)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Андрей Канчельскис («Навбаҳор»)

Май

1. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна»)

2. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

3. Даврон Файзиев («Динамо»)

Июнь

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Вадим Абрамов («Бунёдкор»)

3. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

Июль

1. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна»)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Вадим Абрамов («Бунёдкор»)

Август

1. Вадим Абрамов («Бунёдкор»)

2. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Сентябрь

1. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

2. Миржалол Қосимов (АГМК)

3. Александр Хомяков («Андижон»)

Октябрь

1. Вадим Абрамов (Ўзбекистон м.т.ж.)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна»)

Ноябрь

1. Вадим Абрамов («Бунёдкор»)

2. Муҳсин Муҳаммадиев («Бухоро»)

3. Асрор Алиқулов («Машъал»)

 

УМУМИЙ НАТИЖА

Мураббийлар

1. Вадим Абрамов - 24 очко

2. Шота Арвеладзе - 23 очко

3-4. Рўзиқул Бердиев - 14 очко

3-4. Улуғбек Бақоев - 14 очко

5-7. Андрей Фёдоров - 3 очко

5-7. Миржалол Қосимов - 3 очко

5-7. Муҳсин Муҳаммадиев - 3 очко

8-13. Эктор Купер - 1 очко

8-13. Андрей Микляев - 1 очко

8-13. Андрей Канчельскис - 1 очко

8-13. Даврон Файзиев - 1 очко

8-13. Александр Хомяков - 1 очко

8-13. Асрор Алиқулов - 1 очко

 

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz