Голландия чемпионатининг 18-турида «Аякс» «Ден Хааг»ни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голлар олти нафар футболчи ҳисобига ёзилди. Бу тақвим йилидаги сўнгги ўйин эди ва «Аякс» танаффусга етакчи сифатида йўл олди - АЗ уч очкога ортда қолмоқда. Эътиборлиси, амстердамликлар йил охирида ўзлари учун ёқимли рекордни қайд этишди. Ҳали ҳеч бир жамоа Голландияда бир йил мобайнида бунча кўп - нақ 163та гол урмаганди.
* 163та тўп киритиш учун «Аякс»га 56та ўйин кифоя қилди. Ўртача ҳисобда - ҳар бир учрашувда 2,9та гол.
* Амстердам клуби учта ўйинда 6тадан гол урди. Жабрдийдалар - «Венло», «Эксельсиор» ва «Ден Хааг».
* 6та ўйинда 5тадан гол урди, ҳаммаси ички чемпионатда («Эммен» икки марта жабр кўрди).
* Бир ўйиндаги 4та голли кўрсаткич 17 марта такрорланди! «Реал» ва «Челси» буни унутишмаган.
* 6та ўйинда 3тадан гол урди. Қизиғи, Голландия лигасининг жорий мавсумида «Аякс» бир ўйинда 3та тўп киритмади, ҳозирча.
* 12та ўйинда 2тадан гол урди.
* Атиги 5та ўйинда 1тадан гол урди. Чемпионатда - «Гронинген» ва ПСВ; ЧЛда - «Реал», «Ювентус» ва «Тоттенхэм»га қарши баҳсларда.
* 7та ўйинда «Аякс» бирорта ҳам гол уролмади. Амстердамликлар билан ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган қаҳрамон жамоалар номини ҳам келтириб ўтиш жоиз: «Виллем», «Хераклес», АЗ (икки марта), АПОЭЛ, «Челси» ва «Валенсия». Алкмар жамоасини ҳисобга олмаганда, «Аякс» ушбу рақиблари дарвозасига барибир йўл топди - ҳам чемпионатда, ҳам ЧЛда. Лекин АЗ билан ўйинлардаги кўрсаткич яхши эмас - бу жамоа баҳор ва қишда ўтказилган учрашувларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
2019 йил - чин маънода, «Аякс» учун омадли йил бўлди. Амстердам клуби Голландиядаги барча совринларни қўлга киритди, Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқиб, фақат «мўъжиза» туфайлигина финалдан четда қолди. 163та гол - ютуқлар рўйхатининг ҳақиқий безаги. «Лолалар юрти»даги бир йиллик голлар бўйича аввалги рекорд ҳам «Аякс»га тегишли эди. 1993 йилда жамоа футболчилари рақиблар дарвозасини 154 марта ишғол қилишганди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20