Қайднома

Қидирув

Мукофотнинг ярмини беринг!

Мукофотнинг ярмини беринг!

  01.01.2020 13:58
  0
  350
Мукофотнинг ярмини беринг!

«Барселона» ярим ҳимоячиси Артуро Видалнинг адвокати Ла Лига ва Испания футбол федерацияси қўшма комиссиясига клуб устидан шикоят ёзди. Унинг иддаосига кўра, «Барса» жорий мавсум футболчига мукофот пулини бермаган. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди. Видалнинг шартномасида агар футболчи «Барселона»нинг 60 фоиз ўйинида иштирок этса, 2,4 миллион евро миқдорида мукофот пули олиши тўғрисида банд бор. Чилилик эса белгиланган ўйинларнинг ярмида иштирок этгани боис, мукофот пулининг ярмини талаб қилмоқда. Ўз навбатида, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти пул тўлашдан бош тортиб, футболчини жамоани тарк этиш учун баҳона қидираётганликда айбламоқда. Аввалроқ Видалнинг «Интер» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани, январь ойидаёқ Италия чемпионатига қайтиш нияти борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Жамоалар ўртасидаги музокара эса ҳамон давом этмоқда. «Барселона» Видални ижара асосида бериш вариантини кўриб чиқмоқда


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz