Наманган вилоятида иқтидорли ва маҳоратли футболчилар жудаям кўп. Юртимиз футболи ривожига ҳам кўплаб наманганлик ўйинчилар ўз ҳиссаларини қўшишган. Бир пайтлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг “сеҳрли таёқчаси” бўлган Анвар Солиев, шунингдек, миллий терма жамоамизда тўп сурган Февзи Давлетов, Отабек Пирматов, Хайрулла Каримов, Рашид Ғофуров ва Шуҳрат Мирхолдиршоев каби футболчиларни бунга мисол тариқасида келтириш мумкин. Шунингдек, яна кўплаб вилоятимиз вакиллари Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар терма жамоаларининг муваффақиятларига ўз ҳиссаларини қўшишган.
Жумладан, 2018 йили Ўзбекистон U-23 ёшлар термаси Осиё чемпионлигини қўлга киритган ҳамда ўша жамоа таркибидан наманганлик Ботирали Эргашев ва Одил Ҳамробеков ҳам ўрин олишганди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг айни пайтдаги сардори Одил Аҳмедов ҳам вилоятимиз футболи тарбияланувчиси ҳисобланади.
Шу боис, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов болалар ҳамда ўсмирлар футболига жиддий эътибор қаратишмоқда.
Бунинг самараси ўлароқ, бу йилги мавсумда “Навбаҳор” – U-18 жамоаси Суперлига ва Про-лига клубларининг U-18 жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни эгаллади.
Бундан ташқари, “Навбаҳор” ПФК қошидаги “Навбаҳор-Умид” ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар футбол мактаби, шунингдек, Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг турли ёш тоифаларидаги жамоалари кўплаб республика мусобақаларида ғолиб ҳамда совриндорлар сафидан жой олишди.
Вилоятимиз раҳбарлари ва “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ушбу муваффақиятларни келажакда янада ривожлантириб, Намангандан кўплаб маҳоратли футболчилар етишиб чиқишини мақсад қилишган.
Шу боис, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти 2020 йилги мавсумда ўз фарм-клубини ташкил этиш ҳамда мазкур жамоани Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этишини таъминлаш устида иш олиб бормоқда.
Мазкур фарм-клубда эса вилоятимизнинг кўплаб иқтидорли ва маҳоратли футболчилари тўп суришади, деган умиддамиз.
Бизга маълумки, Суперлигадаги айрим клублар, жумладан, “Локомотив”, “Бунёдкор” ва “Андижон” жамоалари ўз фарм-клубларига эгалар ҳамда ушбу жамоалар якунланган мавсумда Про-лига Б нинг “Шарқ” минтақасида иштирок этди.
Умид қиламизки, янги мавсумда улар қаторига “Навбаҳор-2” жамоаси ҳам қўшилади.
Буни амалга ошириш йўлда “Навбаҳор” клуби раҳбариятига куч-қувват ва омад тилаб қоламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20