Қайднома

Қидирув

"Сурхон" кучаймоқда: Жаҳонгир Меҳмонов ва Акбар Тўраевлар ҳам Термизда...

"Сурхон" кучаймоқда: Жаҳонгир Меҳмонов ва Акбар Тўраевлар ҳам Термизда...

  01.01.2020 12:04
  0
  244

Бу йилги мавсумда ҳам Суперлигада муносиб иштирок этишни мақсад қилган «Сурхон» жамоаси, ўтган мавсумда жамоада тўп тепган 8 нафар футболчи билан шартномани узайтирди.
Шавкат Саломов , Асилбек Амонов, Раҳматулло Бердимуродов, Абдуқаххор Хожиакбаров, Дарко Станоевич, Владимир Бубанья, Аъзамжон Алиев ва Асрор Ғофуров «Сурхон» жамоаси билан 1+1 кўринишида шартнома имзолади.
Ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси таркибида сардор сифатида ўтказган Жаҳонгир Меҳмонов бу мавсумда "Сурхон" жамоаси аъзосига айланди.
Меҳмонов ҳам "Сурхон" билан 1+1 кўринишида шартнома имзолади.  Шунингдек, 2019 йилда АГМКда ўйнаган дарвозабон Акбар Тўраев термизликлар таркибига келиб қўшилади. Акбар ҳам "Сурхон" билан 1+1 кўринишида шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ҳужумчи Александр Касьян ҳам «Сурхон» билан шартнома шартнома имзолаган эди.

Манба : “Сурхон” матбуот хизмати


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz