Қайднома

Қидирув

«Челси» ўтган мавсумдан $128 млн. зарар билан чиқди

«Челси» ўтган мавсумдан $128 млн. зарар билан чиқди

  01.01.2020 20:19
  0
  244
«Челси» ўтган мавсумдан $128 млн. зарар билан чиқди

Лондоннинг «Челси» клуби 2018/2019 йил мавсумини $128 млн. зарар билан ёпди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди. Нашр маълумот беришича, манфий молиявий кўрсаткичлар аввало клубнинг ўтган мавсум Европа чемпионлар лигасида қатнашмагани, жамоа бош мураббийи алмашиши ҳамда йирик трансфер харажатлари билан боғлиқ.

Масалан, испаниялик дарвозабон Кепа Аррисабалага клубга $89 млн.га тушди, америкалик ҳимоячи Кристиан Пулишичга $71 млн, яримҳимоячилар: хорватиялик Матео Ковачич ва бразилиялик Жоржиньоларга $50 млн. ва $63 млн.дан сарфланган. Қўшимча қилинишича, ўтган йили «Челси» $82 млн. даромад қилган — битта Кепага ҳам етмади...

Маълумот учун: ўтган масум «Челси» Англия чемпионатини учинчи ўринда якунлади, Европа лигасида эса зафар қозонди. Ҳозир эса АПЛда тўртинчи ўринда кетяпти.


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz