Қайднома

Қидирув

Олимпиячиларимиз БАА йиғини доирасидаги сўнгги машғулотни ўтказишди

Олимпиячиларимиз БАА йиғини доирасидаги сўнгги машғулотни ўтказишди

  01.01.2020 22:45
  0
  274
Олимпиячиларимиз БАА йиғини доирасидаги сўнгги машғулотни ўтказишди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний босқичини Бирлашган Араб Амирликларида олиб бораётганидан хабарингиз бор. Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз 16 декабр – 1 январ оралиғида кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказишди. Йиғин доирасида 4 та ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилди ва уларнинг барчасида олимпиячиларимиз ғалаба қозонишди.

Бугун футболчиларимиз Дубайдаги йиғин доирасидаги сўнгги машғулотни ўтказди. Шу билан олимпия терма жамоамиз БАА йиғинини якунлади. Бугун соат 21:40да терма жамоамиз Таиландга йўл олади.

Мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйини эса 3 январь куни Бангкокда Қатар олимпия термасига қарши ўтказилади. Қатар билан ўйиндан кейин терма жамоамиз мусобақа доирасидаги илк учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги «Тинсуланон» стадионида бўлиб ўтади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz