Қайднома

Қидирув

Фрэнк, «Стэмфорд бриж» сеҳри қани?

Фрэнк, «Стэмфорд бриж» сеҳри қани?

  02.01.2020 01:39
  0
  331
Фрэнк, «Стэмфорд бриж» сеҳри қани?

Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги «Челси» негадир ўз майдонида ношуд кўринмоқда. Оддий айтганда, ҳозирги «аристократлар» «Стэмфорд Бриж» сеҳридан тўлиқ фойдаланолмаяптилар - кам гол уришяпти, бирин-кетин мағлубиятга учрашяпти, ҳаттоки, битта турнирдан чиқиб кетишди. Қисқаси, Лэмпарднинг иштиёқли жамоаси бу борада ҳозирга қадар бир неча антирекордлар қайд этишга улгурди.

Мана, «Челси» Boxing Day бошланиши билан ўз мухлислари қаршисида «Саутгемптон»га ҳам ютқазди - 0:2. Шу билан клуб учун оғир статистика юзага келди: «Челси» охирги 21 йил бадалига «Стэмфорд Бриж»да илк марта қаторасига 2та ўйинни гол урмаган ҳолда бой берди. «Аристократлар» «авлиёлар» олдида бош эгишдан олдин «Борнмут»га 0:1 ҳисобида ютқазишганди. Хуллас, бундай омадсизлик клуб ҳаётида фақат 1 марта кузатилган - 1998 йили ўйновчи-мураббий Жанлука Виалли раҳбарлигида.  Қолаверса, «Челси» 2011 йилдан буён «Стэмфорд»да бирор марта қаторасига 2та ўйинни бой бермаганди.

«Челси» жорий мавсум ўз майдонида

АПЛ: «Челси» - «Лестер» - 1:1

АПЛ: «Челси» - «Шеффилд Юнайтед» - 2:2

ЧЛ: «Челси» - «Валенсия» - 0:1

АПЛ: «Челси» - «Ливерпуль» - 1:2

Лига кубоги: «Челси» - «Гримсби» - 7:1

АПЛ: «Челси» - «Брайтон» - 2:0

АПЛ: «Челси» - «Ньюкасл» - 1:0

Лига кубоги: «Челси» - «МЮ» - 1:2

ЧЛ: «Челси» - «Аякс» - 4:4

АПЛ: «Челси» - «Кристал Пэлас» - 2:0

АПЛ: «Челси» - «Вест Хэм» - 0:1

АПЛ: «Челси» - «Астон Вилла» - 2:1

ЧЛ: «Челси» - «Лилль» - 2:1

АПЛ: «Челси» - «Борнмут» - 0:1

АПЛ: «Челси» - «Саутгемптон» - 0:2

1). «Челси» ўз майдонида «МЮ»га ютқазиб, Лига кубогидан тушиб кетди.

2). «Челси» ўз майдонида ЧЛ доирасидаги 3та ўйиндан атиги 1тасида ғалаба қозонди.

3). «Челси» ўз майдонида АПЛ доирасидаги ўйинларда нақ 4 марта ютқазди, яна 2та дуранг ҳам бор.

4). «Челси» «Стэмфорд Бриж»даги чемпионат ўйинларида атиги 11та гол урди. Бу ўз уйида атиги 2 марта ғалаба қозонган «Норвич» кўрсаткичидан ҳам паст.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz