Қайднома

Қидирув

Луис Суарес - дарвозабон ва...

Луис Суарес - дарвозабон ва...

  02.01.2020 04:08
  0
  300
Луис Суарес - дарвозабон   ва...

Уругвай термаси собиқ ҳужумчиси Диего Форлан шарафига хайрлашув ўйини ташкиллаштирилди. Аввалроқ унинг «Пеньяроль» клуби бош мураббийи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Учрашувда қатнашган «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес дарвозани қўриқлаб, 1та гол қўйиб юборди. Шунингдек, таркибдан Хуан Роман Рикельме, Хуан Себастьян Верон, Хавьер Занетти ва бошқалар жой олишди. Маълумот учун, Диего Форлан фаолиятини ўтган йили якунлади. У футболчилик даврида энг кўп ўйинни Мадриднинг «Атлетико» клубида ўтказган (2007-2011 йилларда Примерада 134та ўйин, 74та гол). Уругвай термаси билан эса Америка кубогида зафар қучган.
***
Айтганча, Луис Суареснинг каталонияликлар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган. Унинг ўзи клубда қолишни истамоқда ва бунга ишонади, дейилади «Корреспондент» хабарида.

 «Мен клубда жудаям бахтлиман, бу ерда ҳамма нарсага эришдим. Статистика ва бошқа кўрсаткичлар менинг фойдамга ишламоқда. Шартномамни узайтиришга тайёрман, ўйлашимча, биз бунга тез орада эришамиз», — «Sport» Суаресдан ана шундай иқтибос келтирмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz