Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов тўпурарлик бўйича Лионель Мессидан ҳам олдинда...

Элдор Шомуродов тўпурарлик бўйича Лионель Мессидан ҳам олдинда...

  02.01.2020 21:59
  0
  426
Элдор Шомуродов тўпурарлик бўйича Лионель Мессидан ҳам олдинда...

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси 2019 йил давомида халқаро майдонларда энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, халқаро майдонларда Криштиану Роналду энг кўп гол урган футболчи бўлди. У Португалия миллий жамоасида 14 та, «Ювентус» клуби сафида еврокубокларда 7 та гол урган.
Ушбу рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам бор. У ҳисобидаги 13 та гол билан 11-ўриндан жой олган. Энг қизиғи, у фақат терма жамоа сафида шунча гол урган. Бошқаларда эса клубда урган голлари ҳам қўшилган.

Бу натижа билан Элдор Шомуродов Сардор Азмун, Лионель Месси, Габриэль Жезус, Сон Хён Мин, Садио Мане, Ромелу Лукаку сингари ҳужумчиларни ортда қолдирди.

Ўрни Исми Давлати Клуби Терма жамоадаги голлар Клубдаги голлар Умумий
1 Криштиану Роналду Португалия "Ювентус" 14 7 21
2 Али Мабхут БАА "Ал Жазира" 19   19
3 Харри Кейн Англия "Тоттенхэм" 12 7 19
4 Раҳим Стерлинг Англия "Манчестер Сити" 8 9 17
5 Алмоез Али Қатар "Ал Дуҳайл" 15 1 16
6 Роберт Левандовски Польша  "Бавария" 6 10 16
7 Омар Ал Сома Сурия "Ал Аҳли" 8 7 15
8 Бағдод Бунеджа Жазоир "Ал Садд" 8 6 14
8 Лаутаро Мартинес Аргентина "Интер" 8 6 14
10 Оливье Жиру Франция "Челси" 6 8 14
11 Элдор Шомуродов Ўзбекистон "Ростов" 13   13
12 Серж Гнабри Германия "Бавария" 9 4 13
13 Сердар Азмун Эрон "Зенит" 8 5 13
14 Лионель Месси Аргентина "Барселона" 5 8 13
15 Бафетимби Гомис Франция "Ал Ҳилол"   13  
16 Габриэл Жезус Бразилия "Манчестер Сити" 7 5 12
17 Баҳа Файсал Иордания "Ал Ведҳат" 6 6 12
18 Сон Хён Мин Жанубий Корея "Тоттенхэм" 3 9 12
19 Александр Митрович Сербия "Фулхэм" 11   11
19 Эран Захави Исроил "Гуангжоу" 11   11


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz