Қайднома

Қидирув

"ПСЖ" Эриксенга 12 млн.евро маош тўламоқчи, агарда...

"ПСЖ" Эриксенга 12 млн.евро маош тўламоқчи, агарда...

  02.01.2020 22:26
  0
  286

«Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин. La Gazzetta dello Sport журналисти Никола Скиранинг хабар қилишича, парижликлар клуби 27 ёшли даниялик футболчига йилига 12 миллион евро маошга эга 2025 йилга қадар мўлжалланган битм таклиф қилмоқда.

Parisfans версиясига кўра, ПСЖ Эриксенга тўрт йиллик шартнома таклиф қилган ва йилига 10 миллион евро маош беришга тайёр.

Шунингдек, Кристианга «Интер»дан ҳам қизиқиш бор. Агар миланликлар «Барселона» ярим ҳимоячиси Артуро Видални қўлга кирита олмаса, бор эътиборини Дания терма жамоаси футболчисига қаратмоқчи, дея хабар қилмоқда Sky Sport Italia журналисти Жанлука Ди Марцио.

Эриксен аввалроқ лондонликлар билан амалдаги шартномасини узайтиришни истамаганди. Унинг амалдаги келишуви 2020 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Ҳозирда футболчи бошқа клублар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz