Қайднома

Қидирув

Совринлар муборак, «Пахтакор»!

Совринлар муборак, «Пахтакор»!

  03.01.2020 04:23
  0
  560
Совринлар муборак, «Пахтакор»!

Монанд чамбарчас бўлди,

Деҳқон аҳлига туташ.

«Пахтакор», деб аталди,

Ўзбек шаъни чун кураш!

 

Беғубор «оқ олтин»дай,

Халқим суйган «Пахтакор».

Қалбга пайванд бўлгандай,

Қадрдонсан, «Пахтакор»!

 

Мухлисларинг парвона,

Гоҳ ақлдан бегона,

Санъаткорсан, афсона,

Суюклисан, «Пахтакор»!

 

Жамоам майдонга тушганда,

Орзулар уйғонади.

Гўзал футбол бўлганда,

Миллионлар тўлғонади!

Совринларга соҳиблик,

Аҳиллик ва меҳнат исботи.

Ўн икки жуфт ғолиблик,

«Пахтакор»нинг хизмати.

 

«Требл»инг муборак,

Бошланишин ўхшатдинг.

Қандай курашиш керак,

Барчасини кўрсатдинг!

 

Дилкаш бўлиб яшайсан,

Юрагимиз тўрида.

Мадад олар олқишдан,

Барчасидан кучли-да.

Ҳуснкор ўйинларни,

Кўз-кўзлагин «Пахтакор».

Иқтидорли ёшларни,

Тайёрлайвер «Пахтакор»!

 

ОЧЛда баралла,

Қадам ташла, «Пахтакор».

Мухлис куйлар шўх ялла,

Юлдуз бўлгин «Пахтакор»!

 

Термамизнинг ўзаги,

Доим бўлгин «Пахтакор».

Миллат футбол кўзгуси,

Иқболи бўл «Пахтакор»!

 

Ғуломжон ҲАМИДОВ (Тошкент шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz