Қайднома

Қидирув

Санжар Турсунов энди АГМКда, Мурод Холмуҳаммедов эса "Бунёдкор"да...

Санжар Турсунов энди АГМКда, Мурод Холмуҳаммедов эса "Бунёдкор"да...

  03.01.2020 22:30
  0
  366
Санжар Турсунов энди АГМКда, Мурод Холмуҳаммедов эса

АГМК янги мавсум доирасидаги илк трансферга қўл урди. АГМК маҳоратли футболчи, ярим ҳимоячи, қанот вингери — Санжар Турсунов билан келишувга эришди ва янги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилиш учун шартнома имзолади.

Санжар Турсунов Ўзбекистон МТЖдаги фаолияти орқали кўплаб мухлисларда илиқ таассурот қолдирган футболчи. Тажрибали футболчи ўзининг ёрқин ўйинлари орқали АГМК футбол жамоаси ғалабаларига ҳисса қўшиб, жамоа ютуқлари йўлида меҳнат қилади ва мухлислар олқишига сазовор бўлади.

Санжар Турсунов фаолияти давомида Россия Премьер-лигаси, Украина Премьер-лигаси, Қатар юлдузлар лигаси ҳамда Жанубий Корея чемпионатларида тўп тепган. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Бунёдкор»да ўтказган футболчи эркин агент сифатида клуб билан шартнома имзолади.
***

Сўнгги йилларни «Қўқон-1912» жамоасида ўтказиб, маҳаллий мухлислар қалбидан жой олган Холмуҳаммедов жамоасини ўзгартирди. Олинган маълумотларга кўра,  тажрибали футболчи «Бунёдкор»га кўчиб ўтди. Хабарингиз бор, «қалдирғочлар» ОЧЛда иштирокини плей-офф босқичидан бошлайди. Шу боис бош мураббий Вадим Абрамов ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Холмуҳаммедовни қўқонликлардан 2 ой муддатга ижарага беришни сўраган. 

Маълумот учун, Холмуҳаммедов 2017-2019 йилларда "Қўқон-1912" сафида Суперлигада жами 80та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол урди. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz