Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Сонгхла шаҳрига етиб борди ва машғулот ўтказди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Сонгхла шаҳрига етиб борди ва машғулот ўтказди

  04.01.2020 21:29
  0
  551
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Сонгхла шаҳрига етиб борди ва машғулот ўтказди

8 январь куни Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати учрашувлари бошланади. Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк ўйинини 9 январь куни Эрон олимпиячиларига қарши ўтказади.

Кеча Бангкокда Қатар билан ўртоқлик учрашувида баҳс юритган ўзбекистонлик футболчилар бугун Эрон билан ўйин бўлиб ўтадиган Сонгхла шаҳрига етиб келишди ва “BP Samila” меҳмонхонасига жойлашишди. Мазкур меҳмонхонада бизнинг гуруҳимиздан ўрин олган барча терма жамоалар истиқомат қилишади.

Кундузи Сонгхлага етиб келган футболчиларимиз тушдан сўнг мазкур шаҳарда илк машғулотни ўтказишди. Барча йигитларда кайфият аъло даражада. Машғулот жараёнида барча бирдек тер тўкмоқда.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz