Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Реал» сафарда йирик ғалабага эришди

Ла Лига: «Реал» сафарда йирик ғалабага эришди

  04.01.2020 22:01
  0
  299
Ла Лига: «Реал» сафарда йирик ғалабага эришди

Испания примероси 19-тури доирасида «Реал» сафарда «Хетафе» меҳмони бўлиб, йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Аввалига 34-дақиқада дарвозабон Давид Сорианинг хатоси қимматга тушган бўлса, иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Варан иккинчи голни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Учрашувдаги сўнгги гол эса 90+6-дақиқада киритилди. Унда мадридликлар ажойиб комбинациясини Модрич гол билан якунлади. Шунингдек, Федерико Вальверде охирги голда деярли ярмидан кўпроқ ишни бажариб берди.

Мазкур ўйиндан сўнг очколари сонини 40тага етказиб олган «қаймоқранглилар» вақтинча турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олишди. «Хетафе» эса 30 очко билан 7-ўринни банд этиб турибди.

ЛА ЛИГА. 19-ТУР

«ХЕТАФЕ» - «РЕАЛ» - 0:3 (0:1)

Голлар: Сория 34 (автогол), Варан 53, Модрич 90+6.

Хетафе: Сория, Суарес, Джене, Кабрера Сасиа, Ньом (Дьеду 81), Фаджр (Молина 60), Арамбарри, Максимович, Кукурелья, Хайме Мата (Портильо 80), Анхель Родригес.

Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Габриэль Милитао, Менди, Модрич, Каземиро, Кроос (Вальверде 71), Бэйл, Бензема (Йович 81), Иско (Винисиус Жуниор 71).

Огоҳлантиришлар: Ньом 34, Суарес 39, Йович 82, Менди 90+5, Портильо 90+5.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz