Қайднома

Қидирув

Рейтинг : Энг яхши юзлик ва...

Рейтинг : Энг яхши юзлик ва...

  05.01.2020 01:32
  0
  482
Рейтинг : Энг яхши юзлик ва...

Хорижлик ҳамкасбларимиз қишки танаффусдан фойдаланиб, УЕФА рекордлар китобини очди. Чунончи, Европа футбол уюшмаси яқинда миллионларнинг севимли турнирига айланган ЧЛ (олдинги номи - Чемпионлар кубоги)нинг 64 йиллик тарихини акс эттирган яхлит жадвал тузиб чиқишди. Маълум қилинишича, шу кунга қадар ЧКҒЧЛда нақ 520та клуб иштирок этган. Умумий жадвалнинг охирги 2та поғонаси Люксембург вакилларига тегишли. Лекин бугун кучли 100талик ҳақида гаплашамиз. Рейтинг жуда содда формула асосида шакллантирилганини айтиш жоиз: УЕФА таҳлил гуруҳи ҳар бир клубнинг турнир доирасидаги ўйинлари ва голлари сонини санаб чиққан. Шу аснода 1та ғалабага 2 ва дуранг учун 1 балл берилган. Дарвоқе, пенальтилар серияси воситасида ютилган ўйинлар ғалаба эмас, дуранг сифатида олинган. Демак, кучли 100талик билан танишамиз.

91-100-ЎРИНЛАР

«Сконто» ҳозир катта саҳнада эмас, шунга қарамай, Латвия клуби ЧКҒЧЛнинг умумий рейтингида 91-ўринни банд этиб турибди. Бинобарин, ригаликлар вақтида мамлакат миллий чемпионатида тинимсиз ғолиб бўлиб, ЧЛ саралаш раундларида мунтазам ўйнаган (саралаш ўйинлари натижалари ҳам ҳисобга киритилган). Москванинг «Локомотив» клуби эса «Сконто»дан пастроқда, лекин «темирйўлчилар» натижалари салмоқлироқ. Биринчидан, улар атиги турнирда атиги 7 марта иштирок этишган, иккинчидан, асосан гуруҳ босқичида кучли рақибларга қарши тўп суришган. Ушбу 10таликда «Локо»дан ташқари, жорий ЧЛда қатнашган яна 2та клуб бор - «Славия» ва «Лилль». Тўғри, улардан ҳеч бири «плей-офф» босқичига чиқолмади.

 

 

81-90-ЎРИНЛАР

Диққат қилинг, ушбу 10таликда Озарбайжон вакили - «Қорабоғ» ҳам бор. Озарларга вақтида ЧЛнинг асосий раундларида ўйнаш ҳам насиб этганди. 89-ўриндан жой олган собиқ ГДРнинг кўп карра чемпиони - «Динамо» (Берлин) эса ҳозирда Германия ҳудудий лигаларидан бирида кун кўрмоқда.

 

71-80-ЎРИНЛАР

Турнир тарихида ғалаба нашъасини сурган жамоалар орасида «Гамбург» энг охирги ўринда, агарда фақат биринчи 100таликни олсак. Умумий рўйхатга қараганда эса, Чемпионлар кубогини икки бора боши узра баланд кўтарган «Ноттингем Форест» атиги 112-ўринда турибди. Гап шундаки, Англия жамоаси мусобақада атиги 3 марта қатнашиб, уларнинг 2тасида зафар қучган. Англиянинг яна бир чемпион вакили - «Астон Вилла» эса «Ноттингем»дан ҳам пастда (128-ўрин).

 

61-70-ЎРИНЛАР

Қаранг, Тирасполнинг «Шериф» жамоаси қандай ажойиб гуруҳда турибди: «Наполи», «Тоттенхэм», «Севилья» ва «Бордо» каби номдор жамоалар шу 10таликда. Тўғри, УЕФА таҳлил гуруҳининг яхлит жадвал тузишда гуруҳ ва «плей-офф» раундлари ҳамда саралаш ўйинларида олинган очколарни тенг даражада ҳисоблангани бироз ғалати.

 

51-60-ЎРИНЛАР

«Зенит» турнирда жами 9 марта иштирок этган ва ўртача статистика қайд этган: 29та ғалаба, 12та дуранг ва 23та мағлубият, голлар нисбати — 84:73. Бунинг самараси - 57-ўрин. «Зальцбург» (Австрия) аста-секин юқорига интилмоқда. «Рапид» (Вена) эса аксинча, анчадан буён жим...

 

41-50-ЎРИНЛАР

2та ЦСКАни ўз ичига олган қизиқарли гуруҳ. Дейлик, ҳозирги ҳолатда Москва «армиячилари»нинг очколари «Манчестер Сити»ники билан тенг. Тўғри, Англия чемпионида февралдаёқ юқорига кўтарилиш имконияти йўқ эмас. Бунинг учун «шаҳарликлар» 1Ғ8 финалда «Реал»дан очко олишлари керак. Умуман, Хосеп Гвардиола жамоаси жорий мавсум якунига қадар битта олдинги 10таликка сакраш имконига эга.

 

31-40-ЎРИНЛАР

«Спартак» - Россиянинг  энг юқорида турган клуби, бироқ бу натижа асосан жамоанинг яқин ўтмишдаги муваффақиятли одими самарасидир. Ҳар ҳолда, ЧЛ охирги йилларда «қизил-оқлар»сиз ўтмоқда. Шунга қарамай, «Монако», «Рома» ва «Байер» каби жамоалар умумий рейтингда Россия вакилидан ҳамон орқада.

 

21-30-ЎРИНЛАР

Юқорига кўтарилган сари совриндор жамоалар кўпроқ учрайди. Дейлик, Сербиянинг «Црвена Звезда» ва Руминиянинг «Стяуа» жамоалари вақтида Чемпионлар кубогида Ғарб вакилларига «дарс бериб», ғолиблик нашидасини сурган. «ПСЖ» эса асосан охирги йиллардаги натижалари эвазига кучли 30таликда.   

 

 

11-20-ЎРИНЛАР

Киев «Динамо»сининг 11-қаторда тургани диққатга сазовор. Украина вакили собиқ иттифоқ ҳудудидаги жамоалар орасида энг муваффақиятлисидир. Ҳар ҳолда, киевликлар энг обрўли турнир ярим финалида 3 марта ўйнашган. Тўғри, охиргисига 20 йилдан ошди (мавсум-1998Ғ1999). Хуллас, ҳозирча «Динамо»дан орқада бораётган топ-жамоалар кўп. Мисол учун, «Арсенал», «Челси» ва турнирнинг 3 карра ғолиби «Интер».

 

1-10-ЎРИНЛАР

Кучли 10таликдан жой олган жамоаларнинг ҳар бири турнирда камида 2 марта ғолиб чиққан. Пешқадамлик «Реал» қўлида ва бу бежиз эмас. Ахир мадридликлар мусобақанинг 13-карра чемпиони саналишади. «Қироллик клуби»нинг 2та статистик кўрсаткичига қаранг: 262та ғалаба, 971та гол. Катта эҳимолки, ЧЛда 1000та гол маррасини биринчи бўлиб айнан «Реал» забт этади. Умуман, «Бавария» ва «Барселона» каби таъқибчи клубларнинг пешқадамга етиб олишига анча бор...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz