Қайднома

Қидирув

"Локомотив" таркибига яна бир янги футболчи қўшилди ва Абу Дабидаги 2-кун ҳақида...

"Локомотив" таркибига яна бир янги футболчи қўшилди ва Абу Дабидаги 2-кун ҳақида...

  05.01.2020 09:21
  0
  404

БАА пойтахти Абу Дабида янги мавсумнинг дастлабки хориж йиғинини ўтказаётган "Локомотив" йиғиннинг иккинчи кунида икки маҳал машғулот ўтказди. Эрталабки машғулот тўлиқ майдонда кечган бўлса, кечки пайт футболчилар дастлаб тренажёр залида шуғулланишди, сўнгра яна майдонга чиқилди. Бугун жамоа таркибига яна бир янги футболчи келиб қўшилди. Россиялик таниқли ҳужумчи Павел Погребнякнинг кенжа укаси Кирилл Погребняк "темирйўлчилар" билан шартнома имзолаб, жамоамиз машғулотида иштирок этди. 

 

Маълумот учун, Кирилл Погребняк ҳам акаси Павел каби ҳужум чизиғида тўп тепади. "Локо" машғулотларида асосий эътибор ҳозирча жисмоний юкламалар, шунингдек тўп билан ишлашга қаратилмоқда. Маълумки, қишки йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир маромга келтириш муҳим ҳисобланади. 

Машғулотларда барча тер тўкиб меҳнат қилмоқда. Ўз навбатида мураббийлар ҳам жамоани янги мавсумга жиддий тайёрлаш учун машғулотнинг турли усулларини футболчиларга ўргатишяпти. 

Эслатиб ўтамиз, янги мавсум "Локо" учун 21 январдан бошланади. Шу куни "темирйўлчилар" ўз уйларида Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини қабул қилишади.


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz