Қайднома

Қидирув

«Интер» 2020 йилги трансфер компаниясини тузиб чиқди

«Интер» 2020 йилги трансфер компаниясини тузиб чиқди

  05.01.2020 14:19
  0
  455
«Интер» 2020 йилги трансфер компаниясини тузиб чиқди

Tuttosport нашрининг хабар беришича, Миланнинг «Интер» клуби 2020 йилда умумий ҳисобда етти нафар футболчини сотмоқчи. «Нерадзурри» қиш ва ёзги трансферлар ойнасида футболчиларини сотиш орқали 150 миллион евро даромад олишни кўзлашмоқда.

«Интер» раҳбарияти Энрике Далберт, Ража Наингголан, Жоау Мариу, Иван Перишич, Мауро Икарди, Маттео Политано ва Габриэл Барбоза каби ўйинчилари билан хайрлашмоқчи. Таъкидлаш жоиз мазкур футболчиларининг аксарияти ижара асосида бошқа жамоаларда ўйнашмоқда.

Маълумот учун, Антонио Конте шогирдлари «А» Серия 17-туридан сўнг 42 очко тўлаган ҳолда турнир жадвалида «Ювентус» билан биргаликда карвонбошчилик қилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz