Қайднома

Қидирув

Любинко Друлович: "Мухлисларимизга Олимпиада йўлланмасини тақдим этамиз ва..."

Любинко Друлович: "Мухлисларимизга Олимпиада йўлланмасини тақдим этамиз ва..."

  06.01.2020 22:00
  0
  392
Любинко Друлович:

Бугунги машғулот аввалида терма жамоамиз устози Любинко Друлович ОАВ вакилларига қисқа интервью берди:

– Жамоамиз мусобақага тайёргарликни давом эттиряпти. Таркибда иқтидорли йигитлар жамланган. Олдинда бизни жуда қийин учрашувлар кутиб турибди. Зеро Эрон ҳам, Хитой ва Жанубий Корея ҳам қитъада ўз ўрнига эга кучли жамоалар. Лекин уларни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, биз ҳар бир рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга шаймиз. 
Аввалги мусобақада Ўзбекистон ғолибликни қўлга киритган, шу боисдан мухлислар биздан бу гал ҳам муваффақиятли иштирок кутишади. Биз ўзбекистонлик футбол мухлисларига Олимпиада йўлланмасини тақдим этиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз, дея таъкидлади тажрибали мутахассис.
***

Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича 23 ёшгача ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олишига 1 кундан кўпроқ вақт қолди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк ўйинини 9 январь санасида Эронга қарши ўтказади. Любинко Друлович шогирдлари мазкур учрашувга ҳозирлик жараёнини давом эттиришмоқда.

Бугун ҳам олимпиячиларимиз тушдан сўнг машғулот ўтказишди. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтди. Машғулотга ОФК медиа бўлими ходимлари, Хитой телевидениеси вакиллари, шунингдек маҳаллий Таиланд нашрлари вакиллари ташриф буюришди.

Машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди. Йигитларнинг барчаси машғулотларда қаттиқ иштиёқ билан мехнат қилишди.

Қуйида машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

 

 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz