Қайднома

Қидирув

Примеро, 19-тур: Ву Лэй тенглик сабабчиси

Примеро, 19-тур: Ву Лэй тенглик сабабчиси

  07.01.2020 01:41
  0
  287
Примеро, 19-тур:  Ву Лэй тенглик сабабчиси

«Реал» янги йил ҳисобидан илк ўйинда «Хетафе» меҳмони бўлди ва йирик ғалаба (3:0)га эришиб, 3та дурангдан иборат ёқимсиз сериясига нуқта қўйди. «Барселона» эса «Каталония дербиси»да ғалабани қўлдан чиқарди. «Эспаньол»нинг ҳисобни тенглаштирувчи голи ўйиннинг 88-дақиқасида хитойлик Ву Лэй томонидан урилди. Хуллас, Осиё футболи вакили Ла Лига турнир жадвали юқорисида яна тенглик қарор топиши (очколар сони бўйича)га бош сабабчи бўлди.

*** «Реал» Испания чемпионатида кетма-кет 10та ўйиндан буён ютқазмаяпти. «Қироллик клуби» охирги марта 2017 йилнинг апрель-сентябрь оралиғида шундай узун серия қайд этганди. Айтиш ўринли, мадридликлар ўшанда 7 йил бадалига илк бора Ла Лига ғолибига айланишганди.

*** «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес жамоасининг Ла Лигада урган охирги 10та голида бевосита иштирок этди. Аниқроқ айтсак, 4та голни ўз номига ёздириб қўйган 32 ёшли уругвайлик 6та самарали зарбага ассистентлик қилди.

*** «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа барча турнирлар доирасида охирги 12та ўйиндан 9тасини «қуруқ» якунлади. Умуман, бельгиялик кипер бу оралиқда фақат «Валенсия» (1:1), «ПСЖ» (2:2) ва «Реал Сосьедад» (3:1) футболчиларидан 4та гол қабул қилди. Жорий мавсум 21та учрашувда қатнашган Куртуанинг «қуруқ» ўйинлари сони 11тага етганини ҳам таъкидлаш жоиз. У бутун аввалги мавсум 35та учрашувдан атиги 10тасида гол қўйиб юбормаганди.

*** Ярим ҳимоячи Френки де Йонг қандайдир 10 дақиқа оралиғида 2 марта сариқ карточка олиб, майдондан эрта чиқиб кетди. Бу нидерландиялик футболчи учун «Барселона» сафидаги биринчи «қизил»дир.

*** «Барселона» тўплар нисбатига кўра, Ла Лига биринчи даврасини 1-ўринда якунлади. Каталонияликлар бунга қадар ўз тарихларида 23 марта биринчи давра ғолиби бўлиб, шундан 15та мавсум якунида чемпионликни расмийлаштиришган. Лекин дастлабки 19та ўйинда 40 очко тўплангани - «Барса» учун охирги 11 йилдаги энг паст натижа. Жамоа охирги марта мавсум-2007|2008нинг биринчи ярмида Франк Райкаард бошқарувида 40 очко билан чекланганди. Фарқи шуки, ўшанда «Реал» нақ 7 очкога илгарилаб кетганди.

*** «Реал» 19та ўйинда атиги 12та гол қўйиб юборди. Бу охирги 32 йил ичида қайд этилган энг яхши кўрсаткичдир.

*** Opta маълумотларига кўра, «Эспаньол» вакили Ву Лэй «Барселона» дарвозасини ишғол қилган хитойлик биринчи футболчи бўлди. Маълумот учун, 2019 йилнинг январидан буён «Эспаньол» сафида тўп сураётган Лэй ҳозирга қадар 44та ўйинда 9та гол ва 3та самарали узатмани расмийлаштирди.

 

3 январь

ВАЛЬЯДОЛИД - ЛЕГАНЕС - 2:2 (1:2)

Вальядолид. 21492 томошабин.

Голлар: Унал (8, 79) - Брейтвейт (4), Меса (13).

СЕВИЛЬЯ - АТЛЕТИК - 1:1 (0:1)

Севилья. 37972 томошабин.

Голлар: Нуньес (60-авт.) - Капа (15).

4 январь

ВАЛЕНСИЯ - ЭЙБАР - 1:0 (1:0)

Валенсия. 39702 томошабин.

Гол: Макси Гомес (27).

Четлатиш: Оливейра (90}1, Э.).

ХЕТАФЕ - РЕАЛ - 0:3 (0:1)

Хетафе. 15426 томошабин.

Голлар: Сория (34-авт.), Варан (53), Модрич (90}6).

Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Милитао, Менди, Модрич, Каземиро, Кроос (Вальверде, 71), Бэйл, Бензема (Йович, 81), Иско (Винисиус Жуниор, 71).

АТЛЕТИКО - ЛЕВАНТЕ - 2:1 (2:1)

Мадрид. 59084 томошабин.

Голлар: Корреа (13), Фелипе (18) - Рохер (16).

Атлетико: Облак, Триппьер, Фелипе, Хименес, Лоди (Витоло, 63), Корреа, Эррера, Томас, Сауль, Жоау Фелиш (Валера, 87), Мората.

ЭСПАНЬОЛ -

БАРСЕЛОНА - 2:2 (1:0)

Барселона. 33562 томошабин.

Голлар: Давид Лопес (23), Ву Лэй (88) - Суарес (50), Видаль (59).

Эспаньол: Диего Лопес, Хави Лопес, Налдо, Эспиноса, Дидак Вила, Виктор Гомес (Варгас, 62), Давид Лопес (Итурраспе, 67), Рока, Мелендо (Ву Лэй, 74), Кальери, Дардер.

Барселона: Нето, Сержи Роберто, Пике, Лангле, Альба, Ракитич (Видаль, 46), Бускетс, де Йонг, Месси, Суарес, Гризманн (Семеду, 80).

Четлатиш: де Йонг (75, Б.).

5 январь

ГРАНАДА -

МАЛЬОРКА - 1:0 (1:0)

Гранада. 16395 томошабин.

Гол: Монторо (24).

РЕАЛ СОСЬЕДАД -

ВИЛЬЯРРЕАЛ - 1:2 (1:0)

Сан-Себастьян. 31538 томошабин.

Голлар: Виллиан Жозе (22) - Тригерос (58-пен.), Касорла (72).

АЛАВЕС - БЕТИС - 1:1 (1:0)

Витория-Гастейс. 17689 томошабин.

Голлар: Видаль (14) - Эмерсон (55).

Фойдаланилмаган пенальти:

Хоакин (45}3, Б.).

Четлатиш: Феддаль (78, Б.).

Сельта - Осасуна - 1:1 (0:0)

Виго. 11932 томошабин.

Голлар: Санти Мина (75) - Авила (83).

 

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Ўйин охирига қадар кураш тингани йўқ. Аслида 3 очко тақдирини осонгина ҳал қилиш имкониятига эга эдик, аммо вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Облак жамоани муқаррар голдан қутқарди, лекин анча олдин ғалабани кафолатлаб қўйишимиз керак эди. Бизнингча, Облак жаҳоннинг энг кучли дарвозабонидир. Мана, у бугун ҳам энг муҳим паллада ажойиб «сэйв» кўрсатиб, ғалабамизни таъминлади. Тан оламан, жамоам яхшироқ ўйнаши шарт, акс ҳолда, мағлубиятга учраш хавфи азоб бераверади...

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда қийналдик, яхшики, Тибо Куртуа ишончли ҳаракатланиб, 3 марта жонимизга оро бўлди. Умумий қараганда, мураккаб стадионда жамоа сифатида яхши кўриндик. Бунинг самараси ўлароқ, ижобий натижа билан қайтяпмиз. Модрич чиндан ҳам, «Реал» учун муҳим ижрочи. У худди Куртуа каби идеал ўйин намойиш этди. Лука Модрич - ҳамиша Лука Модрич. Унинг жамоага кўп наф келтиришга қодирлигини яхши биламиз.

Эрнесто Вальверде («Барселона» бош мураббийи): - Де Йонгнинг майдондан четлаштирилиши бизга нисбатан адолатсизликдир. Ўйин тақдирига нуқта қўйиш учун 3та вазият яратдик, аммо якунда дуранг... Бу футбол. Менимча, қизил карточка ўйининимизни бироз издан чиқарди ва оқибатда ғалаба қўлдан чиқди. Албатта, хафаман. Зеро, охирида ташаббусни бериб, 2 очко йўқотиш жуда аламли. Рақиб ҳимоясини бузиш йўлида кўп куч йўқотдик, бунга эришдик ҳам, аммо кейин 10 киши бўлиб қолдик ва мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди...

 

ТЎПУРАРЛАР:

Месси (Барселона) - 13та

Бензема (Реал) - 12та

Суарес (Барселона) - 11та...

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  БАРСЕЛОНА 19 12 4 3 49-23 40
2  РЕАЛ МАДРИД 19 11 7 1 36-12 40
3  АТЛЕТИКО 19 9 8 2 22-12 35
4  СЕВИЛЬЯ 19 10 5 4 24-18 35
5  РЕАЛ СОСЬЕДАД 19 9 4 6 33-25 31
6  ВАЛЕНСИЯ 19 8 7 4 29-25 31
7  ХЕТАФЕ 19 8 6 5 26-20 30
8  АТЛЕТИК 19 7 8 4 20-13 29
9  ВИЛЬЯРРЕАЛ 19 8 4 7 33-26 28
10  ГРАНАДА 19 8 3 8 25-25 27
11  ЛЕВАНТЕ 19 8 2 9 26-29 26
12  ОСАСУНА 19 5 9 5 26-25 24
13  БЕТИС 19 6 6 7 26-32 24
14  ВАЛЬЯДОЛИД 19 4 9 6 17-23 21
15  АЛАВЕС 19 5 5 9 20-29 20
16  ЭЙБАР 19 5 4 10 18-29 19
17  СЕЛЬТА 19 3 6 10 16-29 15
18  МАЛЬОРКА 19 4 3 12 18-33 15
19  ЛЕГАНЕС 19 3 5 11 16-30 14
20  ЭСПАНЬОЛ 19 2 5 12 14-36 11

 

20-ТУР

17 январь (жума)

01:00    Леганес - Хетафе

18 январь (шанба)

17:00    Леванте - Алавес

20:00    Реал - Севилья

22:30    Осасуна - Вальядолид

01:00    Эйбар - Атлетико

19 январь (якшанба)

16:00    Мальорка - Валенсия

18:00    Бетис - Реал Сосьедад

20:00    Вильярреал - Эспаньол

22:30    Атлетик - Сельта

01:00    Барселона – Гранада


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz