Қайднома

Қидирув

Погба операцияга рози

Погба операцияга рози

  07.01.2020 07:00
  0
  278
Погба операцияга рози

Ўтган йил охирида «МЮ» ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг болдир ва товон суягини бириктирувчи бўғини шикастланди. Маълум қилинишича, унинг олдида 2та вариант бор: мавсум охиригача бир амаллаб ўйнайди ёки жароҳат оғирлашмаслиги учун жарроҳлик амалиётига рози бўлади. The Telegraph нашрининг хабар беришича, Погба Евро-2020ни ўтказиб юборишдан чўчигани сабаб, тиббий муолажа жараёнига кўнган. Демак, у операция столига ётади. Полнинг жорий мавсум «МЮ» сафида атиги 8та ўйин ўтказиб, 2та самарали узатма муаллифига айланганини қўшимча қилиш жоиз. Франциялик футболчи жумладан, охирги 3 ой мобайнида атиги 2та учрашувда майдонга тушди, шунда ҳам захирадан. Эътиборли томони, «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳамюртига ҳамон ошуфта.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz