Қайднома

Қидирув

«Челси» Эмерсон ва Алонсодан қутилмоқчи

«Челси» Эмерсон ва Алонсодан қутилмоқчи

  07.01.2020 10:44
  0
  315
«Челси» Эмерсон ва Алонсодан қутилмоқчи

Лондон клуби раҳбарияти қишки трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар Маркос Алонсо ҳамда Эмерсонни сотиб юборишга ҳаракат қилади.

Италиялик ҳимоячининг хизматларига «Ювентус» қизиқиб қолган. 25 ёшли футболчининг трансфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсум «Челси» сафида 15та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйган.

Маркос Алонсонинг трансфери эса, 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Испаниялик 29 ёшли ҳимоячи «аристократлар» сафида жорий мавсум 14 та ўйин ўтказиб, учта голли узатма берди ва битта гол урди. Унинг хизматларига «Интер» ва «Атлетико» клублари қиизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Эмерсоннинг амалдаги шартномаси 2022-йил 30-июнига қадар амалда, Алонсоники эса 2023-йил 30-июнида якунига етади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz