Қайднома

Қидирув

"Локомотив": Майдон, тренажёр ва яна майдон...

"Локомотив": Майдон, тренажёр ва яна майдон...

  07.01.2020 08:45
  0
  326

"Темирйўлчилар"нинг БАА пойтахти Абу Дабига келганига тўрт кун бўлди. Янги мавсумнинг дастлабки хориж йиғинини Абу Дабида ўтказаётган "Локо" футболчилари бугун ҳам икки маҳал машғулот ўтказишди. Эрталабки машғулот тўлиқ майдонда кечган бўлса, тушдан кейин футболчиларимиз дастлаб тренажёр залида шуғулланишди. Мавсумлар оралиғида тренажёрда шуғулланиш муҳим аҳамият касб этади. Бу айниқса ҳар бир ўйинчининг жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туришда катта ёрдам беради. Шу боис жамоамиз мураббийлари жисмоний машқларга алоҳида эътибор қаратишяпти.

 

Сўнгра ҳамма футбол майдонига йўл олди. Дарвозабонлар билан одатдагидек Петр Гизимчук ишлаган бўлса, майдондаги ўйинчилар билан Андрей Фёдоров (бош мураббий), Андрей Микляев (катта мураббий) ва Александр Шатских (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий) ишлашди. 

Эслатиб ўтамиз, янги мавсум "Локо" учун 21 январдан бошланади. Шу куни "темирйўлчилар" ўз уйларида Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини қабул қилишади.

 


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz