Қайднома

Қидирув

«Бавария» Боатенгни сотишга рози

«Бавария» Боатенгни сотишга рози

  07.01.2020 18:08
  0
  282
«Бавария» Боатенгни сотишга рози

Мюнхен «Бавария»сининг ҳимоячиси Жером Боатенг АПЛга қайтса, ажабмас. Айни пайт унга «Арсенал» қизиқмоқда. Немислар Жеромни қўйиб юборишга қарши эмаслар. Squawka маълумотларига кўра, 31 ёшли футболчини «канонирлар» устози Микель Артетанинг шахсан ўзи жамоа сафида кўришни хоҳламоқда. Лондон клуби мудофаа марказига муқобил вариант сифатида «Ювентус» вакили Даниэле Ругани номзодини ўрганиб чиқмоқда. Боатенг жорий мавсум «Бавария» таркибида 15 марта майдонга тушиб, 5 марта «сариқ» олди. Унинг трансфери айни пайт 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Эслатма, Боатенг Германияга йўл олишига қадар туманли ўлкада «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилганди.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz