Қайднома

Қидирув

Англия лига кубоги: «Манчестер дербиси»да «шаҳарликлар» ҳозирча устун

Англия лига кубоги: «Манчестер дербиси»да «шаҳарликлар» ҳозирча устун

  08.01.2020 03:22
  0
  312
Англия лига кубоги: «Манчестер дербиси»да «шаҳарликлар» ҳозирча устун

Англия лига кубоги ярим финали доирасидаги «Манчестер дербиси»нинг биринчи ўйини ўз поёнига етди. «Олд Траффорд»да ўтган баҳс меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Бернарду Силва 17-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Риёд Махрез 33-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказди. Арадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас Андрес Перейра ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва биринчи бўлим «шаҳарликлар»нинг йирик ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимда эса «қизил иблислар» Рэшфорднинг биттагина голи билан жавоб қайтара олишди, холос.

Маълумот учун, 30 январь куни «Эттихад» стадионида мазкур баҳснинг жавоб ўйини бўлиб ўтади.

АНГЛИЯ ЛИГА КУБОГИ. ЯРИМ ФИНАЛ (биринчи ўйин)

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» – «МАНЧЕСТЕР СИТИ» - 1:3 (0:3)

7 январь, 01:00. «Олд Траффорд»

Голлар:0:1 – 17 Бернарду Силва, 0:2 – 33 Марез, 0:3 – 38, автогол Перейра, 1:3 – 70 Рэшфорд.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Уан-Биссака, Уильямс, Линделеф, Жонс, Лингард (Матич, 46), Фред, Перейра, Жеймс (Гомес, 64), Гринвуд (Марсьяль, 81), Рэшфорд.

Манчестер Сити: Браво, Уокер, Менди, Отаменди, Бернарду Силва, Гюндоган, Стерлинг, де Брюйне (Габриэл Жезус, 80), Марез (Фоден, 86), Фернандиньо, Родри Эрнандес.

Огоҳлантиришлар: Лингард (35), Фред (52), Родри Эрнандес (63), Уильямс (73), Уокер (82).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz